Redmi 7 ёки Redmi Pro 2: Xiaomi бу йилги илк тақдимотини бугуноқ ўтказяпти!

  •   DiMaX
  •  2609
  •  03.01.2019 09:38

Redmi 7 ёки Redmi Pro 2: Xiaomi бу йилги илк тақдимотини бугуноқ ўтказяпти!

Xiaomi компанияси Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунтида янги реклама постерини эълон қилди. Унга кўра, «хитойча Apple» бугун – 3 январдаёқ бу йилги биринчи гаджетини намойиш этмоқчи.

ЎҚИНГ: ҚИСҚА ВИДЕО: 2018 йилда Xiaomi нималарни тақдим этди?

Постерда «Forever believe that good things are about to happen» шиори битилган, буни эса қуйидагича ўгириш мумкин: «Бирор яхши воқеа ҳозироқ юз беришига ҳамиша ишонинг».

Хабарларда ушбу тақдимот маросими Пекин шаҳрида, маҳаллий вақт билан соат ўнда бошланиши айтилмоқда. Аммо айнан нима намойиш этилиши аниқ эмас, бу борада фақат тахминлар мавжуд. Улардан бирига кўра, компаниянинг ҳамёнбоп смартфонлар туркумидаги янги авлод – Redmi 7 модели тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi 7, Redmi 7A ва Redmi 7 Pro аллақачон сертификатланди – уларнинг тақдимоти яқин!

Аммо 2018 йилнинг декабрида Xiaomi президенти Линь Бинь (Lin Bin) номаълум янги смартфоннинг бир қисми – айнан 48 мегапикселлик камераси кўриниб турган суратини эълон қилганди.

Тахминларга кўра, бу Redmi Pro 2 модели модели бўлади ва бугунги маросимда айнан шу камерофон намойиш қилиниши мумкин. «Тешик» экранли энг арзон смартфон бўлаётган ушбу моделнинг «жонли» суратларини ҳам чоп этганмиз.

ЎҚИНГ: 290 долларлик Redmi Pro 2 флагмани чиқяпти: 48 МПлик камера ва Snapdragon 675 чипли!

Шунингдек, учинчи тур фаразларга кўра, Xiaomi бугун ҳеч қанақа гаджет тақдим этмайди, балки шу тақдимотнинг аниқ вақтинигина айтади, холос. Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг.

«Хитойча Apple»нинг ҳозиргача жаҳон бозорига тақдим этилган бир қатор смартфонларини эса 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Mi 8 Pro ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Xiaomi смартфонлари арзонлашди (2018 йил 12 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!