Redmi 855’нинг тўлиқ хусусиятлари ошкор қилинди

Redmi  855’нинг тўлиқ хусусиятлари ошкор қилинди

Weibo ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири Redmi флагманининг хусусиятлари акс этган суратни улашди. Ушбу маълумот Redmi смартфонига тегишли эканлиги акс этмаган бўлса-да, пост муаллифининг аввалги таҳминлари тўғри чиққани туфайли хабарга ишониш мумкин.  

Шундай қилиб, смартфон Snapdragon 855 платформасида яратилган, аммо бу аллақачон барчага маълум. Акс ҳолда қурилма Redmi 855 номини олмаган бўларди. Экран диагонали 6,39 дюмни, аниқлиги 2340 х 1080 пикселни ташкил қилади. Смартфонга 8 ГБ оператив, 128 ГБ ички хотира ўрнатилган. Учталик асосий камерасидан 48, 8, 13 мегапиксел аниқлигидаги датчиклар жой эгаллаган.

Янги ҳамёнбоп флагманнинг намойиш санаси ҳақида маълумот йўқ, аммо катта эҳтимол билан май ойида бўлиб ўтиши мумкин.  Эслатиб ўтамиз, смартфоннинг ташқи кўриниши аллақачон маълум – янги қурилма кеча Redmi бренди раҳбари Лю Вейбингнинг қўлида суратга тушиб қолган.

ЎҚИНГ: «Жонли» расм: SD 855 процессорли Redmi 855 флагмани фойдаланувчи қўлида!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.