Redmi 9: арзон «тўрткўз» смартфонни янги «жонли» расмда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1333
  •  06.04.2020 11:20

Redmi 9: арзон «тўрткўз» смартфонни янги «жонли» расмда кўрамиз!

Xiaomi компанияси ўзининг арзончи бренди номидан бир нечта смартфон намойиш этиб улгурди. Лекин аксарият уларнинг энг арзони – Redmi 9 ҳамда Redmi 9a тақдимотини кутяпти.

ЎҚИНГ: ТераТаққос: Redmi Note 8 Pro’нинг глобал ва Ҳиндистон версиялари – фарқлари ва нархлари билан танишинг! (видео)

Биз яқиндагина Redmi 9 моделининг биринчи «жонли» суратларини кўрсатган эдик. Ҳиндистонлик таниқли инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) унинг навбатдаги «жонли» суратини эълон қилди. Аниқроғи, унда ушбу смартфоннинг тўрт модулли бош камераси яқиндан кўрсатилган.

MediaTek Helio G80 процессорли Redmi 9 смартфонининг бош камерасида асосий датчик 13 мегапикселлик эканини расмда кўришимиз мумкин. Сунъий интеллектга эга квадрокамеранинг қолган сенсорлари эса 8, 5 ва 2 мегапикселлик модуллардир.

Redmi 9 дактилоскопик датчиги бош камеранинг тикка жойлашган учта модули остига ўрнатилган. Яқинда маълум бўлишича, Xiaomi бу смартфонини 22,5 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси билан таъминлаяпти.

ЎҚИНГ: Redmi 9, Redmi Note 9 ва Note 9 Pro тақдимоти олдидан Redmi K30 5G арзонлашди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!