Redmi 9 Power намойиш куни маълум: буниси қанақа смартфон бўлди энди?

  •   DiMaX
  •  2716
  •  04.12.2020 11:30

Redmi 9 Power намойиш куни маълум: буниси қанақа смартфон бўлди энди?

Xiaomi корпорациясининг арзончи суббренди яқинда Redmi Note 9 5G, Redmi Note 9 Pro 5G ҳамда Redmi Note 9 4G русумли смартфонларини тақдим этган. Мазкур моделларини Redmi 1 декабрдан очиқ савдога чиқарган, лекин Pro-версияси унгача ҳам рекорд ўрнатиб бўлган эди. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: 6000 мАс батареяли, 129 долларлик Xiaomi смартфони ярим соатда 70 мингта сотилди!

Таниқли инсайдер Мукул Шарма (Mukul Sharma) тўлиқ ишонч билан ёзишича, бу компания 15 декабрь куни Ҳиндистонда навбатдаги тақдимот маросимини ўтказади. Унда маҳаллий бозорда Redmi 9 Power номи остида сотилувчи смартфон намойиш қилинади.

Номи янгича бўлгани билан, Redmi 9 Power буткул янги моделдаги смартфон эмас. У ўтган ҳафта Хитойда тақдим этилган Redmi Note 9 4G гаджетининг Ҳиндистон бозори учун қайта номланган – ренейминг қилинган версиясидир. Зеро, бу мамлакатда мазкур смартфонни ўз юртидаги номи билан сотишнинг иложи йўқ – 5G тармоғини қўлламайдиган Redmi Note 9 номли бошқа девайс олдинроқ чиққан ва аллақачон «Филлар ўлкаси»да ҳам сотиляпти.

Шу тариқа, 26 декабрь куни Хитойда Redmi Note 9 4G номи остида тақдим этилган ушбу янги смартфон келажакда Ҳиндистондан бошқа мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистон бозорида ҳам Redmi 9 Power номи билан сотилиши мумкин. Унинг нархи ҳозирча номаълум, асосий техник хусусиятлари билан эса мана бу хабаримизда танишиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли ўнта энг кучли смартфон (AnTuTu, 2020 йил ноябрь)