Redmi 9, Redmi Note 9 ва Note 9 Pro тақдимоти олдидан Redmi K30 5G арзонлашди!

  •   DiMaX
  •  7203
  •  29.02.2020 09:53

Redmi 9, Redmi Note 9 ва Note 9 Pro тақдимоти олдидан Redmi K30 5G арзонлашди!

«Хитойча Apple»нинг Redmi K30 5G модели ҳозирда энг арзон 5G-смартфон бўлиб турибди. Компания унинг янада илғор версияси – Redmi K30 Pro флагманини ҳам тайёрлаган, аммо...

ЎҚИНГ: Redmi раҳбари: «K30 Pro камбағалбоп смартфон бўлмайди»!

Redmi K30 5G смартфонининг тезкор/доимий хотираси тегишлича 6/128 гигабайтлик варианти дастлаб 335 долларга баҳоланган эди. Компания аллақачон унинг нархини пасайтира бошлаган – Хитойда айни шу конфигурациялисини энди 286 долларга олиш мумкин.

Кузатувчилар буни мазкур бренднинг янги смартфонлари тез орада намойиш этилиши билан боғлашмоқда. Жумладан, Евроосиё иқтисодий комиссияси аллақачон унинг M2003J6B2G, M2003J6A2G ва M2003J6A1G каталог рақамли смартфонларини сертификатлаган. Булар эса тегишлича Redmi 9, Redmi Note 9 ҳамда Redmi Note 9 Pro моделларига тегишлидир.

Шунингдек, ЕИК маълумотлар базасида яна битта – M2002F4LG каталог рақамли Xiaomi смартфони ҳам сертификациядан ўтган. Бироқ бу маълумотни улашган инсайдернинг ўзи ҳам унинг қанақа қурилма эканини билмаяпти.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари эгалари, коронавируснинг навбатдаги зарбасига тайёр туринг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!