Redmi 9 тақдим этилмай туриб сотила бошлади: хусусиятлари, расмий суратлари ва нархи!

  •   DiMaX
  •  2630
  •  06.06.2020 11:04

Redmi 9 тақдим этилмай туриб сотила бошлади: хусусиятлари, расмий суратлари ва нархи!

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди ҳали Redmi 9 моделини расман намойиш қилгани йўқ. Лекин компаниянинг ўзи уни аллақачон AliExpress онлайн бозоридаги ўз расмий дўконида сотувга чиқарди!

ЎҚИНГ: Redmi янги смартфонини бозорга чиқариб, олдинги иккитасини арзонлаштирди

Redmi 9 диагоналига 6,53 дюймлик LCD-экранга эга, дисплейи Full HD+ форматида (2340х1080 пикселлик). Бош камераси 13 + 8 + 5 + 2 мегапикселлик, селфи-камераси эса 8 мегапикселлик сенсорлардан иборат.

Смартфон MediaTek Helio G80 процессорига эга, унинг 5020 мА/соатлик аккумулятори 18 ваттлик тезкор қувватланади. Корпусида инфрақизил порт, стандарт қулоқчин тирқиши ва USB Type-C порти мавжуд. Redmi 9 моделида Wi-Fi, Bluetooth 4,2, GPS кабилардан ташқари, NFC модули ҳам бор экан!

ЎҚИНГ: Бешта моделдаги Xiaomi смартфонига глобал MIUI 12 прошивкаси кела бошлади! (+ҳавола)

Лекин унинг нархи аввал кутилганидек паст эмас, ҳатто ишониб бўлмас даражада юқори! Xiaomi тезкор/доимий хотираси 4/64 гигбайтлик Redmi 9 учун нақ 599 доллар сўраяпти!

Смартфоннинг 3/32 гигабайтлик варианти саҳифаси эса негадир очилмаяпти. Афтидан, Redmi 9 шу кунларда тақдим қилинди ва шундан кейин ҳақиқий нархи ҳам расман эълон қилинади.

ЎҚИНГ: Коронавирус ваҳимаси: AliExpress’дан келадиган товарлар қанчалик хавфли?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.