Redmi 9: янги маълумотлар, тақдимот куни, нархи ва «жонли» расмлар

  •   DiMaX
  •  12300
  •  04.06.2020 17:32

Redmi 9: янги маълумотлар, тақдимот куни, нархи ва «жонли» расмлар

Xiaomi корпорациясининг директори яқинда Redmi 9 моделини «жонли» кўрсатган эди. Компаниянинг бу йилги энг арзон смартфони эса Redmi 9A бўлиши керак, яна кутилмаган Redmi 9C модели ҳақида ҳам маълумот чиққан.

ЎҚИНГ: 394 долларлик Redmi K30 Pro минг долларлик iPhone 11 Pro Max’ни жангга чорлади! («жонли» видео)

Gizmochina нашри инсайдерлар маълумотларига асосланиб, Redmi 9 смартфонининг айрим янги хусусиятларини эълон қилди. Унга кўра, мзкур моделда аввал айтилганидек MediaTek Helio G25 ёки Helio G70 эмас, балки улардан кучлироқ Helio G80 процессори қўлланади.

Смартфоннинг квадрокамераси 13, 8, 5 ва 2 мегапикселлик датчикларни ўз ичига олади. Redmi уни 3/32 ҳамда 4/64 гигабайтлик хотирага эга вариантларда, 25 июнь куни Вьетнамда тақдим этади.

Шунингдек, интернетда икки хил рангдаги корпусларга эга Redmi 9 смартфонларининг «жонли» расми тарқалди:

Хабарларга кўра, Вьетнамда ушбу смартфонни 150 АҚШ долларидан арзонроққа сотишади. Ҳиндистон ва Хитойда эса унинг нархи янада пастроқ бўлиши айтилмоқда.

Redmi 9 хусусиятлари ҳақидаги янги маълумотларда унинг экрани 6,6 дюймлик, аккумулятори эса 5 020 мА/соатлик, дейишмоқда. Мазкур телефон 4G стандартигача уяли алоқа тармоқларини, шунингдек, икки диапазонли Wi-Fi’ни ҳам қўллаб-қувватлайди. Смартфон қадоғида 10 ваттлик зарядник ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: Бешта моделдаги Xiaomi смартфонига глобал MIUI 12 прошивкаси кела бошлади! (+ҳавола)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!