Redmi 9’га аллақачон расман буюртма бериш мумкин, нархи энди «жойига тушди»!

  •   DiMaX
  •  27485
  •  08.06.2020 11:06

Redmi 9’га аллақачон расман буюртма бериш мумкин, нархи энди «жойига тушди»!

«Хитойча Apple»нинг арзончи бренди ҳали Redmi 9 моделини расман намойиш қилгани йўқ. Лекин компаниянинг ўзи уни аллақачон AliExpress онлайн бозоридаги Xiaomi расмий дўконида сотувга чиқарган!

ЎҚИНГ: Redmi янги смартфонини бозорга чиқариб, олдинги иккитасини арзонлаштирди

Redmi 9 нархи у ерда ўта баланд эълон қилинган бўлса, Филиппиндаги бошқа бир – Lazada интернет-дўкони мазкур смартфон учун асл нархида олдиндан буюртма ола бошлади. Шу билан бирга, қурилманинг техник хусусиятлари ҳам тасдиқланди.

Компания мазкур моделининг «электрон юраги» тарзида Helio G80 процессорини танлаган. Redmi уни тезкор/ички хотираси ҳажмига кўра икки хил конфигурацияда чиқаради ва MicroSD хотира картаси учун слот ҳам кўзда тутилган.

Шундай қилиб, Redmi 9 моделида 6,53 дюймлик, FullHD+ форматли экран қўлланган. Унинг томчисимон кемтигига 8 мегапикселлик селфи-камера жойланган. 13 + 8 + 5 + 2 мегапикселлик сенсорларни ўз ичига олувчи квадрокамера блоги остида эса бармоқ изи сканери ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Глобал прошивка, Глобал версия ва Хитой версия. Буларнинг фарқи нимада?

Қурилманинг 5 020 мА/соатлик аккумулятори USB-C порти орқали 18 ваттгача технология асосида тезкор қувват олади. Redmi 9 корпусида қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик стандарт аудиотирқиш ҳамда маиший техника жиҳозларини бошқарув пульти сифатида қўллаш учун инфрақизил порт ҳам мавжуд.

Шу билан бирга, Xiaomishka нашри ушбу қурилма ҳар иккала томонидан сифатли тарзда кўрсатилган «жонли» суратни эълон қилди:

Дарвоқе, Lazada онлайн дўкони олдиндан буюртма берган харидорларга Redmi 9 смартфонларини 25 июндан етказиб беради. Қурилманинг нархи эса 3/32 гигабайтлиги учун 147 долларга тенг бўлса, 4/64 гигабайтлик варианти учун 160 доллар эквивалентига тенг.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг кучли ўнта ҳамёнбоп смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил май)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!