Redmi 9i тақдим этилди: MIUI 12, катта хотира, кучли аккумулятор ва арзон нарх!

  •   DiMaX
  •  4307
  •  15.09.2020 17:58

Redmi 9i тақдим этилди: MIUI 12, катта хотира, кучли аккумулятор ва арзон нарх!

Xiaomi компанияси бугун – 15 сентябрь куни Ҳиндистонда онлайн тақдимот маросимини ўтказди. Унда арзончи бренднинг Redmi 9i русумли смартфони намойиш этилди.

ЎҚИНГ: Атиги 150 долларлик Redmi Note 10 билан Redmi Note 10 Pro’нинг асосий фарқи нимада?

Аввал ҳам ёзганимиздек, янги тақдим қилинган Redmi 9i смартфони июннинг сўнгида Малайзияда намойиш қилган ўта арзон Redmi 9A модели билан деярли бир хил. Фақат унда тезкор ва доимий хотира ҳажми катта.

Redmi 9i диагоналига 6,53 дюймлик, IPS матрицали LED-экран билан жиҳозланган. Томонларининг ўзаро нисбати 20:9 бўлган дисплейда тсвир аниқлиги 720х1600 пикселни ташкил этади.

Бу смартфон бошланғич даражадаги ўйинбоп Helio G25 процессори базасида ишлайди. Redmi 9i тезкор хотираси фақат 4 гигабайтлик, LPDDR4x туридаги чип бўлса, доимий хотира ҳажмига кўра 64 ва 128 гигабайтлик вариантларда таклиф этилади. Таққослаш учун, Redmi 9A модели тезкор/ички хотираси тегишлича 2/32 ва 3/32 гигабайтлик вариантларда сотилмоқда.

Redmi 9A каби, Redmi 9i ҳам Android 10 операцион тизими устига қурилган MIUI 12 график қобиғи бошқаруви остида ишлайди. Унинг корпусида ҳам microSD форматидаги хотира картаси учун слот бор.

ЎҚИНГ: Глобал барқарор MIUI 12 прошивкаси тарқатилаётган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг тўлиқ рўйхати!

Redmi 9i смартфонида экран кемтигига 5 мегапикселлик олд камера ўрнатилган, бош камераси эса 13 мегапикселлик якка сенсорга эга. Телефонга 5000 мА/соатлик батарея ўрнатилган бўлиб, у 10 ваттлик технология бўйича қувват олади. Компаниянинг таъкидлашича, аккумуляторининг битта тўла қуввати смартфонни икки кун ишлатишга етади.

Бу гаджетнинг корпуси намликни ҳайдовчи P2i қопламага эга. Xiaomi уни 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth 5.0 ҳамда GPS интерфейслари билан таъминлаган. Redmi 9i иккита SIM-карта слоти, microUSB порти ҳамда қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик аудиотирқишга эга.

Ҳиндистонда ушбу смартфон хотира ҳажмига кўра 113 ва 126 долларга тенг нархларда, 18 сентябрдан сотувга чиқади.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларини 20 сентябргача чегирма билан олиш мумкин!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!