Redmi арзон смартфонларининг аввал айтилмаган бир сири очилди

  •   DiMaX
  •  4578
  •  22.10.2019 09:06

Redmi арзон смартфонларининг аввал айтилмаган бир сири очилди

Аввалроқ юз доллардан ҳам арзон Redmi 8A, кейин эса «Автономлик бўйича чемпион» – Redmi 8 смартфонларини тақдим этган Xiaomi кишиларнинг уларга қизиқишини оширишда давом этмоқда. Жумладан, куни кеча компания Weibo тармоғи орқали бу икки арзон моделнинг илгари айтилмаган бир функциясини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Redmi 8’нинг йирик камчилиги борасида Xiaomi ўзини оқлашга баҳона топди!

Redmi 8 ҳамда 8A моделларига жорий этилган ушбу функция «чангни товуш ёрдамида тозалаш» деб аталган. Бу – кўпинча смартфонларнинг динамигига ўтириб қоладиган чанг ва кирдан халос бўлишнинг бир усулидир.

Бу турдаги «тозалаш» смартфоннинг ўзи томонидан махсус товуш янгратиш орқали амалга оширилади. Тозаловчи товуш динамикни 30 сония мобайнида максимал амплитудада титрашга мажбур қилади. Натижада динамик шикастларсиз, ўзига ёпишган ғуборларни «қоқиб ташлаб» тозаланади.

Бу девайслар ҳозирча Ўзбекистон бозорига расман етиб келгани йўқ, лекин яқинда намойиш қилинган иккита – Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro смартфонларини аллақачон Terashop.uz’дан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: 1 ноябргача смартфон олишга улгуринг, кейин IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли бўлиб, нархлар ҳам ошади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!