Redmi атиги 120 доллардан бошланувчи икки хил ақлли телевизорини сота бошлади

  •   DiMaX
  •  855
  •  30.09.2020 10:07

Redmi атиги 120 доллардан бошланувчи икки хил ақлли телевизорини сота бошлади

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди яқинда ўз ақлли телевизорларининг янги – Redmi Smart TV A туркумини чиқараётганини эълон қилган. Мазкур туркумнинг илк вакили – Redmi Smart TV A55 икки ҳафта олдин тақдим этилган бўлса, Redmi Smart TV A50 модели ўтган ҳафта сўнгида чиққан.

ЎҚИНГ: Xiaomi биринчи 5G ва 8K-телевизорининг тақдимот кунини эълон қилди

Расмий тақдимотида ваъда берганидек, компания ўзининг Redmi Smart TV A50 русумли ушбу 4K-телевизорини бугун – 30 сентябрдан сотувга чиқарди. Хитойда унинг учун 235 АҚШ долларига тенг нарх белгиланган; гаджетнинг бошқа мамлакатлар бозорларига чиқарилиши ҳақида эса ҳозирча маълумот йўқ.

Redmi компанияси, бундан ташқари, ушбу туркумнинг энг ихчам ва энг арзон вакилини ҳам намойиш қилиб, бугун бирйўла сотувга чиқарди. Redmi Smart TV A32 номли бу девайс мазкур бренднинг энг арзон телевизоридир. Яъни, унга 135 долларлик нарх белгиланган; аммо харидорлар чегирма купони ёрдамида уни 15 долларга арзон олишлари мумкин.

Номидан ҳам кўриниб турганидек, энг арзон Redmi телевизорининг экрани диагоналига 32 дюймлик ўлчамда, дисплейнинг тасвир аниқлиги эса 1366х768 пикселлик. Xiaomi бу маҳсулотини тўртта ARM Cortex-A53 ядросини ҳамда Mali-450 график тезлатгичини ўз ичига олувчи процессор билан таъминлаган. Redmi Smart TV A32 моделининг тезкор ва доимий хотираси тегишлича 1 ҳамда 8 гигабайтлик ҳажмга эга. MIUI for TV 3.0 прошивкали смарт-телевизор Xiao Ai 3.0 овозли ёрдмчиси билан таъминланган.

ЎҚИНГ: Redmi бу маҳсулоти билан бозорни «портлатди»!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.