Redmi бестселлерини Антарктидага нега жўнатишяпти?

  •   DiMaX
  •  1023
  •  16.01.2020 17:08

Redmi бестселлерини Антарктидага нега жўнатишяпти?

Смартфонсозлар ўз маҳсулотларини рақобатчиларидан ажратиб кўрсатиш учун бир-биридан антиқа ишларга қўл уришади. Бунинг учун кўпинча махсус ҳимояга эга бўлмаган оддий қурилмаларни экстремал шароитларда синаб кўрсатишади.

ЎҚИНГ: Бу смартфон кўл тубида 2 ҳафта ётганидан сўнг ҳам ишлайверди!

Xiaomi вице-президенти ҳамда Redmi бренди раҳбари Лу Вейбинг (Lu Weibing) ўзининг Weibo-саҳифасида антиқа расмий чиқиш қилди. Унга кўра, оммабоп Redmi Note 8 смартфонини эртага – 17 январь куни Антарктидага юборишади. Мазкур арзон смартфон ҳатто қаҳратонда ҳам ўзини кўрсата олишини компания сайёрамизнинг энг жанубий материгида исботлаб кўрсатмоқчи.

Мазкур пост «Live for the challenge» шиори туширилган плакат билан эълон қилинган. Совуқда смартфонни қай тариқа синаб кўришлари ҳақида тафсилотлар айтилмаган, аммо Антарктида иқлими ўта қаҳратон бўлиб, қишда Цельсий шкаласи бўйича -75 даражагача тушади.

ЎҚИНГ: Redmi’нинг иккита арзон флагмани рекорд ўрнатди