Redmi бестселлерининг энг қиммат версиясини энди энг арзони нархида олиш мумкин

  •   DiMaX
  •  3509
  •  17.02.2020 10:22

Redmi бестселлерининг энг қиммат версиясини энди энг арзони нархида олиш мумкин

Xiaomi корпорациясининг Redmi Note 8 Pro модели дунё бўйича энг оммабоп смартфонлар рўйхатидан тушмай келаётир. Талаб кучли бўлса-да, ишлаб чиқарувчи уни қимматлатиш ўрнига нархини пасайтирди.

ЎҚИНГ: Бошланди: Xiaomi оммабоп Redmi смартфонини қимматлаштирди

Redmi Note 8 Pro смартфонининг энг юқори конфигурациядаги – тезкор хотираси 8, доимийси эса 128 гигабайтлик варианти Хитойда дастлаб 257 долларга тенг нархда сотувга чиққан эди. Ушбу мамлакатда ҳозир уни арзонлатишган – энди ушбу қурилмани ўз юртида 194 долларга олиш мумкин. Айтиш керакки, биринчи бор савдога қўйилганида унинг энг кичик – 6/64 гигабайтлик хотирага эга талқини учун айнан шундай нарх белгиланган эди.

Таъкидлаш керакки, Redmi Note 8 Pro моделининг асосий ўзига хослиги – 64 мегапикселлик Samsung GW1 сенсорини ўз ичига олувчи тўртталик бош камерасидир. Шунингдек, бу девайснинг ишлаш самарадорлиги ҳам зўр: AnTuTu эълон қилган ўрта нархли энг зўр Android-смартфонлар рейтингида у етакчи бўлган.

ЎҚИНГ: «Ўйин бошланди» – AnTuTu’нинг янги қироли Xiaomi Mi 10’ни тор-мор этмоқчи!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!