Redmi биринчи ўйинбоп смартфонини расман эълон қилди – уни шу ойдаёқ кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1202
  •  13.04.2021 18:05

Redmi биринчи ўйинбоп смартфонини расман эълон қилди – уни шу ойдаёқ кўрамиз!

Xiaomi корпорацияси геймерларга мўлжалданган смартфон ва бошқа гаджетларини Black Shark бренди остида тақдим этиб келмоқда. Лекин «Хитойча Apple»нинг арзончи – Redmi ҳамда Poco брендларига мансуб айрим телефонлари ҳам ўйинларга мослаб оптимизация қилинган.

ЎҚИНГ: Экстремал флагман – Snapdragon 888 чипли Xiaomi Mi 11X тақдимоти расман эълон қилинди! (+видео)

Redmi бренди ўзининг геймерларга мўлжалланган биринчи смартфонини тақдим этишини ўтган ойдаёқ айтган эди. Ишлаб чиқарувчи энди Weibo ижтимоий тармоғида маълум қилишича, улар биттагина телефон билан чекланиб қолишмоқчи эмас – бу бутун бошли геймерча қурилмалар серияси бўлади.

Улардан биринчиси шу апрель ойидаёқ намойиш этилади, бироқ Redmi ҳозирча бу смартфоннинг номини айтмаяпти. Олдинроқ сизиб чиққан маълумотларга кўра, унга MediaTek компанияси шу йилнинг январида намойиш қилган флагмани – саккиз ядроли Dimensity 1200 русумли 5G-процессори ўрнатилмоқда. Айни дамда ушбу чипсет базасида фақат битта – Realme GT Neo смартфони тақдим қилинган.

Redmi‘нинг биринчи геймерофонида яна олд камера учун энг митти тирқишли (худди Xiaomi Mi 11, Redmi K40, Redmi K40 Pro ҳамда K40 Pro+ флагманларидаги каби) OLED-дисплей қўлланади. Аккумуляторининг ток сиғими 5000 мА/соатлик бўлиб, 65 ваттлик тезкор қувватлана олади. Бу смартфон Хитойда тахминан 300–380 доллардан сотилишини айтишмоқда, ташқи бозорга эса уни кейинроқ, Poco бренди остида чиқаришлари мумкин.

Дарвоқе, 2021 йил бошида бутун жаҳонда энг кўп сотилган ўнта смартфон рўйхатида иккита ўринни Redmi‘нинг энг арзон смартфонлари эгаллаганидан хабарингиз борми? Лекин...

ЎҚИНГ: Xiaomi тан олишга мажбур бўлди: Redmi’нинг янги смартфонларида «ишкал» бор!