Redmi бу маҳсулоти билан бозорни «портлатди»!

  •   DiMaX
  •  3372
  •  17.08.2020 13:56

Redmi бу маҳсулоти билан бозорни «портлатди»!

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди шу йилнинг март ойида Redmi TV туркумининг энг улкан вакили – Redmi Max 98 телевизорини тақдим этилган эди. Яқинда компаниянинг 10 йиллигига бағишланган арзонлатиб сотиш акциясида ушбу гаджет ҳам иштирок этган.

ЎҚИНГ: Иккинчи партияси ҳам сотувга чиқибоқ тугаган, 7200 долларлик шаффоф телевизорни расмий видеода кўрамиз!

«Хитойча Apple» куни кеча ўша юбилейга бағишлаб арзонлатиб сотилган маҳсулотлар бўйича ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, компания бир кунда нақ 1660 дан ошиқ Redmi Smart TV Max 98 телевизорини сотишга эришган!

Xiaomi таъкидлашича, олдин бунақа гигант ўлчамли телевизорлар бир ойда 100 донадан камроқ сотилар эди. Redmi бренди эса дунёда биринчи бўлиб бир кунда 1000 донадан ошиқ улкан телевизор сотишга эришган.

Redmi Smart TV Max 98 ҳозирда фақат ўз ватанида, тахминан 2800 АҚШ долларига тенг нархда сотилмоқда. Бошқа бирорта ишлаб чиқарувчида бунчалик қулай нархли таклиф йўқ.

ЎҚИНГ: Янги рекорд ўрнатган Redmi K30 Ultra ичини очиб, Redmi K30 Pro билан таққослаб кўришди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.