Redmi буткул янги смартфонининг тақдимот кунини айтди

  •   DiMaX
  •  1844
  •  28.07.2020 09:38

Redmi буткул янги смартфонининг тақдимот кунини айтди

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди 4 август куни янги смартфонини намойиш этяпти. Бу ҳақда Redmi Ҳиндистон бўлинмаси Twitter орқали анонс берди.

ЎҚИНГ: Redmi K30 Ultra аллақачон ишлаб чиқарила бошлади

Эълонда унинг бутунлай янги смартфон эканлиги айтилган, лекин расмдаги «Prime» сўзининг сояси «Nine» – «тўққиз» бўлиб тушаётгани шубҳали. Эҳтимол, бу Хитойда олдин чиқарилган Redmi 9 ёки Redmi Note 9 туркумидаги бирор смартфоннинг Ҳиндистондаги тақдимоти бўлар. Яна ким билади, балки шу туркумлардаги янги модел намойиш этилиши ҳам мумкин.

Расмни катталаштириб қараганда, смартфон олд юзасида экраннинг юқори қисми ўртасида олд камера тирқиши борлигини кўрамиз. «Prime» сўзининг охирги ҳарфида эса тезкор қувватлаш технологиясига ишора мавжуд.

Эсингизда бўлса, яқиндагина AI benchmark самарадорлик тести сервиси маълумотлар базасида илк бор Redmi Note 10 смартфони «кўзга ташланган» эди. Лекин 4 августда чиқадигани бошқа модел бўлиши ва унинг номига «Prime» сўзи қўшилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Redmi флагмани ҳатто iPhone 11 Pro Max, Galaxy S20+ ва OnePlus 8 Pro’ларни маҳв этиб, кучли ўнталикка кирди! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!