Redmi дегани – фақат смартфон эмас: RedmiBook 14 ноутбуки ҳам шу ойдаёқ чиқади!

  •   DiMaX
  •  661
  •  15.05.2019 08:56

Redmi дегани – фақат смартфон эмас: RedmiBook 14 ноутбуки ҳам шу ойдаёқ чиқади!

Xiaomi корпорацияси Redmi брендини мустақил қилиб ажратгач, у фаол тарзда бир нечта моделда смартфонлар тақдим этди. Аммо у фақатгина арзон телефонлар ишлаб чиқарувчиси сифатида танилмоқчи эмас, масалан...

ЎҚИНГ: Атиги 120 долларлик Redmi 1A намойиш қилинди, лекин у смартфон эмас!

Мазкур бренд ўзининг флагманларини Redmi K20 деб номлаётгани ва мазкур туркумнинг иккита смартфони шу ойдаёқ тақдим этилиши ҳақида хабар берганмиз. Энди маълум бўлишича, Redmi улар билан бирга ўзининг илк ноутбукини ҳам намойиш этмоқчи!

Мазкур гаджет RedmiBook 14 деб аталади ва у аллақачон Bluetooth SIG сайтида «кўринди». Каталог рақами XMA1901-XX бўлган ушбу ноутбук Bluetooth 5.0 стандартини қўллаб-қувватлайди.

Номига қараганда, RedmiBook 14’нинг дисплейи диагоналига 14 дюймлик ўлчамга эга бўлади. Тахминларга кўра, унда тасвир аниқлиги Full HD форматида бўлган IPS матрицаси қўлланади. Мазкур ноутбукнинг Intel процессори базасида ишлаши ҳам тасдиқланган.

Redmi K20 туркуми флагманларининг ҳамда RedmiBook 14 ноутбукининг намойиш санаси ҳозирча аниқ эмас. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса айрим компанияларнинг турли русумлардаги ноутбукларини 2 119 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Lenovo дунёдаги илк қайишқоқ экранли ноутбук – ThinkPad X1’ни намойиш этди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!