Redmi дунёдаги энг арзон 5G-флагманни яп-янги процессорли «экстремал» версияда чиқарди

  •   DiMaX
  •  1109
  •  11.05.2020 15:22

Redmi дунёдаги энг арзон 5G-флагманни яп-янги процессорли «экстремал» версияда чиқарди

Xiaomi ўтган йилнинг декабрида тақдим этган қурилма – Redmi K30 модели энг арзон 5G-смартфон сифатида маълум. Тўғри, Realme компанияси ундан ҳам зўр Realme X50m 5G қурилмасини чиқарган, лекин...

ЎҚИНГ: Энг арзон 5G-флагман энди Realme X50m эмас – Redmi K30 5G нархи нақ 55 долларга пасайди!

Бугун – 2020 йилнинг 11 май санасида Redmi бренди ушбу флагманининг янги талқинини тақдим этди. Redmi K30 5G Extreme Edition деб аталган ушбу модел Qualcomm эндигина намойиш этган Snapdragon 768G процессорли илк смартфондир.

Эсингизда бўлса, америкалик чипсоз Snapdragon Technology Summit номли расмий тақдимот тадбирида ўрта нархли 5G-смартфонларга мўлжалланган Snapdragon 765G чипсетини тақдим қилган, Redmi K30 5G эса ушбу процессорли биринчи модел бўлган эди. Snapdragon 768G эса худди ўша Snapdragon 768G чипсетининг такомиллаштирилган версияси бўлиб, самарадорлиги 10 фоизга оширилган, дейишяпти.

ЎҚИНГ: 1000 долларлик Galaxy S20+’ни мағлуб этган, ўзи атиги 200 долларлик смартфонни биласизми? («Жонли» тест видеоси)

Snapdragon 768G процессори 7 нанометрлик технологик жараёнга асосланган бўлиб, унда битта ядро 2,8 ГГц, яна биттаси 2,4 ГГц частотали, қолган олтит адро эса 1,8 ГГц.лик частотага эга. Qualcomm таъкидлашича, унинг асосий ядролари самарадорликда Snapdragon 855 чипсетидан 30 фоизга юқори. Redmi қўшимча қилишича, чипсет таркибидаги сунъий идрок ишига масъул бўлган нейрон процессорнинг архитектураси Snapdragon 865 флагманидаги билан бир хил. Янги чипсет жамланмасида графика учун Adreno 620 тезлатгичи масъул.

Redmi K30 5G Extreme Edition смартфонига қайтадиган бўлсак, «экстремал» флагманнинг бошқа хусусиятлари «оддий» Redmi K30 5G моделидан фарқ қилмайди. Ишлаб чиқарувчи уни 6/128 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга версияда, 280 доллардан сотмоқчи. Унинг биринчилар қаторида MIUI 12 график қобиғини қабул қилиши ҳам маълум.

Айтиш керакки, Xiaomi янада арзон Redmi K30i русумли 5G-смартфонни ҳам тайёрлаяпти.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ РЎЙХАТ: MIUI 12’гача янгиланувчи 32 моделдаги смартфон

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!