Redmi энг арзон смартфонини ҳам энг кучли модификацияда чиқарди

  •   DiMaX
  •  5095
  •  28.09.2020 12:05

Redmi энг арзон смартфонини ҳам энг кучли модификацияда чиқарди

Xiaomi компанияси июннинг сўнгида бор-йўғи 84 доллардан бошланувчи Redmi 9A смартфонини намойиш қилган эди. 15 июль куни эса унинг ва яна Redmi 9 ҳамда Redmi 9C моделларининг глобал тақдимотини ҳам ўтказган.

ЎҚИНГ: Redmi 9i тақдим этилди: MIUI 12, катта хотира, кучли аккумулятор ва арзон нарх!

Redmi 9A дастлаб тезкор в ички хотира ҳажмига кўра фақат бир хил – 2/32 гигабайтлик вариантда тақдим этилган бўлса, кейинчалик унинг турли хотирали модификациялари ҳам чиққан.

Бундан икки ҳафтача аввал Хитойда бу қурилманинг 4/128 гигабайтлиги чиққан бўлса, энди Redmi унинг «оперативка»сини ҳам янада кучайтириб чиқаришга қарор қилди. Яъни, Redmi 9A модели ўз юртида 29 сентябрдан 6/128 гигабайтлик вариантда ҳам сотила бошлайди.

Тўққизинчи авлод Redmi смартфонларининг энг арзон моделининг янги – энг катта тезкор/доимий хотирага эга варианти учун Хитойда тахминан 146 АҚШ долларига тенг нарх белгиланган.

Таққослаш учун: Хитойда айни шу Redmi 9A смартфонининг 4/128 гигабайтлик вариантини 117 доллардан, 4/64 гигабайтлигини эса 88 доллардан сотишмоқда. Бошланғич конфигурацияли – 2/32 гигабайтлик вариантининг нархи эса ҳозир 73 долларга тушиб қолган.

Redmi 9A моделининг техник хусусиятлари мана бу хабаримизда кенгроқ берилган. Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса ушбу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: MIUI 13 интерфейсининг илк видеоси ҳамда унга янгиланувчи Xiaomi, Redmi ва POCO смартфонлари рўйхати чиқди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!