Redmi энг оммабоп смартфонини янада арзонлаштирди!

  •   DiMaX
  •  3813
  •  20.01.2020 10:07

Redmi энг оммабоп смартфонини янада арзонлаштирди!

Xiaomi ўтган йилнинг августида тақдим этган арзон Redmi Note 8 Pro модели дунё бўйича энг оммабоп смартфонлар рейтингида юқори ўринлардан тушмай келаётир. Компания яқинда уни янги версияда чиқарган бўлса, энди нархини яна пасайтирди.

ЎҚИНГ: Таққос: Xiaomi Mi 9T vs Xiaomi Redmi Note 8 Pro

Ушбу арзонлашув Redmi Note 8 Pro моделининг фақат энг кичик конфигурациядаги – 6/64 гигабайтлик тезкор/ички хотирали вариантига тааллуқли. Хитойда уни олдин 199 доллардан сотишаётган бўлса, энди маҳаллий бозорда 175 доллардан олиш мумкин бўлади.

Гарчи MediaTek Helio G90T платформаси туфайли, бошқа прошивка ўрнатганда «ғиштга айланиб» қолаётган бўлса-да, Redmi Note 8 Pro смартфони яхши сотиляпти. Савдога чиққан илк кунида ундан 300 мингдан ошиқ, дастлабки уч ойда эса ўн миллиондан зиёд сотишган.

ЎҚИНГ: Xiaomi оммабоп девайсини янада арзон – Lite-версияда чиқаряпти

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!