Redmi энг оммабоп ва ҳамёнбоп смартфонларини янада арзон версияларда чиқаряпти

  •   DiMaX
  •  2151
  •  20.12.2019 11:44

Redmi энг оммабоп ва ҳамёнбоп смартфонларини янада арзон версияларда чиқаряпти

AnTuTu яқиндагина чиқарган рейтингга кўра, Redmi Note 8 Pro ўрта нархли смартфонларнинг энг зўридир. Шунингдек, ушбу қурилма дунё бўйлаб тренддаги телефонлар рейтингларида ҳам юқори ўринлардан тушмай келаётир.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг энг қудратли флагмани арзонлашди

Redmi Note 8 Pro тезкор/ички хотирасининг ҳажмига кўра уч хил – 6/64, 6/128 ҳамда 8/128 гигабайтлик вариантларда тақдим этган. Машҳур инсайдер Мукул Шарма (Mukul Sharma) ўзининг Twitter-аккаунтида ёзишича, Xiaomi унинг янада арзон – тезкор хотираси 4 гигабайтлик вариантини ҳам тақдим этмоқчи.

Айтиш керакки, айни шу Redmi Note 8 Pro билан боғлиқ битта нохуш жиҳат ҳам бор:

ЎҚИНГ: Энг оммабоп Redmi смартфони «ғиштга айланиб» қоляпти, Xiaomi эса жим!

Бундан ташқари, яна шу манбанинг хабарига кўра, ҳамёнбоп Redmi 8 моделининг ҳам арзон варианти тайёрланмоқда. Ушбу бренд саккизинчи авлод смартфонларининг энг арзонларидан бири бўлган ушбу қурилма дастлаб 3/32 ва 4/64 гигабайтлик тезкор/ички хотараларга эга талқинларда чиқарилган.

Мукул Шарма эса Redmi 8’нинг ҳам янада арзон – 2/16 гигабайтлик вариантда чиқишини айтган ва манба сифатида яна TENAA сайтидан олинган скриншотни кўрсатган:

Xiaomi ҳар иккала ҳолатда ҳам смартфонларнинг бошқа хусусиятларини ўзгаришсиз қолдиряпти. Нархларини эса улар тақдим этилганидан сўнг билиб оламиз, янгиликларни биз билан кузатишда давом этинг.

Дарвоқе, аллақачон Redmi 9 туркумида ҳам смартфонлар тайёрлана бошлаганидан хабарингиз борми?

ЎҚИНГ: Redmi'дан кутилмаганда навбатдаги тақдимот!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!