Redmi энг зўр флагманини янада кучайтириб, Xiaomi Mi 10’дан ҳам қиммат сотяпти!

  •   DiMaX
  •  2238
  •  09.04.2020 09:33

Redmi энг зўр флагманини янада кучайтириб, Xiaomi Mi 10’дан ҳам қиммат сотяпти!

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди 24 март куни Redmi K30 Pro флагмани ҳамда унинг Redmi K30 Pro Zoom Edition версиясини тақдим этган. Буларнинг биринчиси ҳозирда энг кучли бўлиб турган Android-процессорга, яъни Qualcomm компаниясининг Snapdragon 865 платформасига эга бўлган энг арзон смартфондир.

ЎҚИНГ: Snapdragon 865 чипли энг арзон флагманлар сотувга чиқибоқ рекорд қўйди – булардан яхшиси бу йил бўлмайди!

Камераси кучайтирилган Redmi K30 Pro Zoom Edition флагманининг энг юқори варианти 8 гигабайтлик тезкор ва 256 гигабайтлик ичко хотирага эга бўлиб, 564 доллардан сотилиб келаётган эди. Энди компания уни янада кучайтирилган – 12/512 гигабайтлик вариантини тақдим этди. Xiaomi Group China президенти ҳамда Redmi бренди бош директори Лу Вейбинг (Lu Weibong) буни қуйидаги постер орқали эълон қилган:

Кучайтирилган – 12/512 гигабайтлик Redmi K30 Pro Zoom Edition камерофони аллақачон Хитойда савдога чиқарилган бўлиб, унга 635 доллар нарх белгиланган. Бу эса ҳатто компаниянинг бошланғич конфигурациядаги Xiaomi Mi 10 флагманидан ҳам қиммат!

ЎҚИНГ: Redmi K30 Pro олган яхшими ёки Xiaomi Mi 10 Pro? «Жонли» видеода таққослаймиз!

Таъкидлаб ўтиш керакки, ушбу премиал талқиндаги Redmi K30 Pro Zoom Edition моделининг 12 гигабайтлик тезкор хотираси энг янги ва самарадор – LPDDR5 тоифали чипдир. Табиийки, сақлагич тарзида ҳам энг сўнгги русумдаги – UFS 3.1 турига мансуб флеш-хотира танланган.

Унинг бошқа жиҳатлари аввалгидек қолган; таъкидлаш ўринлики, Redmi K30 Pro Zoom Edition флагманининг 64 + 20 + 13 + 8 мегапикселлик квадокамераси 3 карралик оптик яқинлаштирув ва тўртта ўқли барқарорлаштириш технологияларига эга.

Дарвоқе, стандарт Redmi K30 Pro модели AnTuTu бенчмарки бўйича 2020 йилнинг март ойидаги энг кучли флагманлар ўнталигига ҳам кирган.

ЎҚИНГ: ТераТаққос: Redmi Note 8 Pro’нинг глобал ва Ҳиндистон версиялари – фарқлари ва нархлари билан танишинг! (видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.