Redmi флагман чипга ва 120 герцлик OLED-дисплейга эга кучли смартфон тайёрлади

  •   DiMaX
  •  1158
  •  01.07.2020 17:44

Redmi флагман чипга ва 120 герцлик OLED-дисплейга эга кучли смартфон тайёрлади

Weibo ижтимоий тармоғида Xiaomi компаниясининг арзончи бренди тайёрлаётган навбатдаги флагман смартфон ҳақида маълумотлар кўпаймоқда. Digital Chat Station никли хитойлик инсайдер унинг кучли жиҳатларини ошкор этди.

ЎҚИНГ: Redmi K40 ҳам аллақачон интернетда «кўрина» бошлади

Хабарларга кўра, Redmi бу қурилма экранида аввал айтилганидек IPS-панел эмас, балки кадр янгиланиш частотаси 120 герцга тенг бўлган OLED мтрицасини қўллар экан. Бундан ташқари, дисплейда кемтик ёки тирқиш бўлмайди, чунки смартфоннинг олд камераси корпуснинг юқори қиррасидан чиқувчи механизмга ўрнатилади.

Мазкур смартфон тайванлик чипсоз – MediaTek компаниясининг флагман процессори – Dimensity 1000+ базасида тайёрланмоқда. Таъкидлаб ўтиш ўринлики, Master Lu бенчмаркининг май ойи рейтингида ушбу чипсет нуфузли Qualcomm компаниясининг энг кучли флагмани – Snapdragon 865 процессоридан устун келган.

«Хитойча Apple»нинг кутилаётган смартфонига қайтадиган бўлсак, унинг 4500 мА/соатлик аккумулятори 33 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади, дактилоскопи эса экранга интеграция қилинади. Компания бу қурилмасини шу июль ойидаёқ тақдим этиши айтилмоқда, лекин номи аниқ эмас. Афтидан, бу «Killer» туркумидаги янги флагман – Redmi K40 модели бўлса керак.

ЎҚИНГ: Иккита Xiaomi смартфони арзонлашди, биттасининг нархи 100 долларга пасайди!