Redmi флагмани кескин арзонлашди – нархидаги фарқининг ўзига яна битта смартфон олиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  4248
  •  10.07.2020 12:09

Redmi флагмани кескин арзонлашди – нархидаги фарқининг ўзига яна битта смартфон олиш мумкин!

Куни кеча Xiaomi компанияси Redmi K20 Pro смартфонини арзонлаштириб, энг арзон Redmi 9A моделини халқаро бозорга тайёрлагани ҳақида ёзгандик. Бундан ташқари, у Redmi K30 туркумидан уч миллионта сотганидан сўнг Redmi K30 4G моделининг нархини ҳам туширган.

ЎҚИНГ: Xiaomi иккита смартфонига барқарор MIUI 12, яна бирига эса аллақачон MIUI 12.0.1 прошивкасини тарқатяпти!

Компания энди бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишловчи Redmi K30 флагманини ҳам бирданига кескин арзонлаштирди. Хитойда унинг тезкор/ички хотираси 6/64 гигабайтлик варианти аввал 349 доллардан сотилган бўлса, энди 229 доллардан таклиф этиляпти. Фарқи 120 долларни ташкил этади; бу пулга эса яна битта смартфон олса бўлади, ахир!

Айтиш керакки, айни шу Redmi K30 флагмани июнь ойида AnTuTu сервисининг дунё бўйича энг кучли ҳамёнбоп смартфонлар рейтингида барча рақибларини «ер тишлатган».

Ўрни келганда эслатиб ўтамиз: Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: 4 июлгача барқарор MIUI 12’га янгиланган ва тез орада янгиланадиган барча Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхати