Redmi флагмани нархини тушириб, энг арзон смартфонини глобал бозорга чиқаряпти

  •   DiMaX
  •  1865
  •  09.07.2020 13:06

Redmi флагмани нархини тушириб, энг арзон смартфонини глобал бозорга чиқаряпти

Xiaomi компанияси Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro смартфонларини ўтган йилнинг май ойи сўнгида тақдим этган. Шу кунгача бир нечта марта уларнинг нархлари пасайтирилган, чунки Redmi K30 туркумида ҳам бир қатор флагманлар чиқиб улгурган, яна...

ЎҚИНГ: Redmi K40 ҳам аллақачон интернетда «кўрина» бошлади

Redmi брендининг Ҳиндистон бўлинмаси эълон қилишича, бугундан бошлаб Redmi K20 Pro моделининг 6/128 гигабайтлик варианти арзонлаштирилган.

Шу мамлакатдаги Flipkart, Amazon ҳамда Xiaomi дўконларидан уни 13 июлгача одатдаги 386 доллар ўрнига 333 доллар эвазига олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi K30’ларнинг навбатдаги ютуғи шарафига нархи 200 доллардан пасайтирилди

Мазкур компания яқиндагина Redmi 9A ҳамда Redmi 9C смартфонларини намойиш қилган. Улар Redmi брендининг ушбу туркумдаги энг арзон моделлари сифатида Малайзияда сотувга чиққан.

Ҳиндистонлик таниқли инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) хабар беришича, Redmi 9A модели тез орада Европа бозорига ҳам тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз – Redmi 9A қурилмаси Helio G25 процессорига таянган илк смартфон бўлиб, 2/32 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга. Телефон диагоналига 6,53 дюймлик, HD+ форматли IPS-экран ҳамда 5000 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозланган.

Redmi 9A учун Малайзияда тахминан 84 долларга тенг нарх белгиланган, унинг Европада қанчадан сотилиши эса ҳозирча номаълум. Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Иккита Xiaomi смартфони арзонлашди, биттасининг нархи 100 долларга пасайди!