Redmi гигант телевизор олганларга энг янги смартфонидан қўшиб беряпти!

  •   DiMaX
  •  2128
  •  12.12.2020 14:23

Redmi гигант телевизор олганларга энг янги смартфонидан қўшиб беряпти!

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди шу йилнинг март ойида Redmi TV туркумининг энг улкан вакили – Redmi Max 98 телевизорини тақдим этган эди. 25 июнь куни эса Redmi бренди мазкур гигант телевизорининг рекордини эълон қилган.

ЎҚИНГ: Redmi бу маҳсулоти билан бозорни «портлатди»!

Компания энди ўз юртида қизиқ акцияни йўлга қўйди: Redmi Max 98 телевизори харидорларига янги чиққан Redmi Note 9 смартфонидан қўшиб беришяпти. Лекин айнан қайси модели – Redmi Note 9 5G ёки Redmi Note 9 4G эканлиги аниқ эмас.

Тўғри, бирор гаджет харид қилганда бошқа бир девайсни текинга олиш ёқимли. Лекин телевизорнинг 3055 долларлик нархи фонида 150–300 долларлик смартфон арзимас бир қўшимчадек туюлади.

Мазкур акциянинг шу кунларда жорий этилиши ҳам бежиз эмас – Redmi Max 98 модели илк бор Хитойдаги офлайн дўконда сотувга чиқарилмоқда. Шу пайтгача эса бу телевизор фақат онлайн магазинларда сотилар, то харид қилмагунча уни ҳеч қаерда ушлаб кўришнинг ҳам имкони йўқ эди.

Дарвоқе, компания аввалроқ ушбу гигант телевизорининг одам иштирокисиз ишлаб чиқарилишини видеода кўрсатган эди. Лекин жаҳондаги илк шаффоф телевизор – Mi TV Lux Transparent Edition модели энг қизиқарлиси бўлиб, компания уни ўзининг ўн йиллигига бағишланган тадбирида тақдим этган.

ЎҚИНГ: Иккинчи партияси ҳам сотувга чиқибоқ тугаган, 7200 долларлик шаффоф телевизорни расмий видеода кўрамиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!