Redmi гигант телевизорининг одам иштирокисиз ишлаб чиқарилишини видеода кўрсатди

  •   DiMaX
  •  772
  •  10.04.2020 16:22

Redmi гигант телевизорининг одам иштирокисиз ишлаб чиқарилишини видеода кўрсатди

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди смартфонлардан ташқари яна кир ювиш машинаси, повербанк, қулоқчин, ноутбук, фитнес-браслет, роутер ҳамда телевизор ҳам намойиш қилинган. Redmi TV туркумининг энг улкан вакили – Redmi Max 98 телевизори эса яқинда тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Nokia Smart TV намойиш этилди: нархи, жиҳатлари ва видеоси!

Redmi Max 98 смарт-телевизорининг расмий савдоси Хитойда бугун – 10 апрелда бошланди. Шу муносабат билан Redmi бренди заводда ушбу гигантни йиғиш жараёни акс эттирилган видеони эълон қилди.

Маълум бўлишича, Redmi Max 98 умуман инсон иштирокисиз, автоматлаштирилган тизимда – роботлар ёрдамида терилар экан. Аввалроқ Xiaomi заводида роботлар сониясига биттадан смартфон чиқариши айтилган эди.

Қуйида Redmi Max 98 телевизорининг тайёрланиш жараёнини кўрамиз:

Бунчалик улкан моделни ишлаб чиқариш жараёни учун керак бўладиган ҳудуд эса оддий телевизорлар ишлаб чиқариладиган заводникидан нақ 10 бараварга катта ва анча мураккаб.

Эслатиб ўтамиз, экран диагонали нақ 98 дюймлик бўлган Redmi Max 98 нархи ҳам шунга яраша – 2825 долларга тенг.

ЎҚИНГ: LCD-телевизор ва монитор экранидаги доғларни осон кетказишнинг энг арзон усули

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!