Redmi илк ўйин смартфонининг асосий «фишка»сини «жонли» видеода ишлатиб кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  696
  •  23.04.2021 13:02

Redmi илк ўйин смартфонининг асосий «фишка»сини «жонли» видеода ишлатиб кўрсатди!

Xiaomi компанияси Redmi бренди ўзининг геймерларга мўлжалланган биринчи смартфонини тақдим этишини ўтган ойдаёқ айтган эди. Кейин эса эса унинг намойиш кунини ҳамда кейин бошқа ўйинбоп қурилмалар ҳам чиқаришини расман эълон қилди.

ЎҚИНГ: «Уруш худоси» номли бу янги смартфонни Redmi раҳбари қўлидан қўя олмаяпти!

Олдинги хабарларда ушбу смартфоннинг Redmi K40 Game Enhanced Version деб номланиши айтилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, бу геймерофон икки версияда чиқади: базавий модели Redmi K40 Gaming Edition, янада яхшилангани эса Redmi K40 Gaming Enhanced Edition номи остида.

Буларнинг батафсил хусусиятлари ҳамда ўзаро фарқлари тақдимотда айтилади, лекин ҳозир маълум бўлгани шуки, глобал бозорга фақат Redmi K40 Gaming Edition модели чиқади. Redmi K40 Gaming Enhanced Edition эса маҳаллий бозорга мўлжалланган бўлиб, Poco бренди остида – бошқа ном билан Ҳиндистонда ҳам сотилади.

Гарчи ўйинбоп смартфон Redmi K40 туркумига мансуб бўлса-да, ушбу смартфон дизайнига кўра улардан анча фарқ қилади.

ЎҚИНГ: Poco M2 Reloaded чиқди: бренднинг энг арзон смартфони янада арзон версияда!

Redmi K40 Gaming Edition геймерофонларининг асосий ўзига хослиги – ўйинларда ишлатиладиган триггерлар бўлиб, оддий режимда улар корпус ичида яшириниб туради. Махсус переключателни босганда смартфон ўйин режимига ўтади ва триггерлар ҳам ташқарига чиқади. Ишлаб чиқарувчи мазкур механизмнинг синовларда бир ярим миллионта босишга дош берганини айтяпти.

Компания унинг ишлашини «жонли» видеода намойиш этди:

Redmi K40 Game Edition туркумида сиғими 5000 мА/соатлик аккумулятор ишлатилмоқда ва у 67 ваттлик тезкор зарядлана олади.

ЎҚИНГ: ТОП-15: Рекорд даражада тез қувватланувчи смартфонлар

Компания бу флагмани AnTuTu тестида 724,495 балл олганини таъкидламоқда; бенчмаркнинг сўнгги рейтингида фақатгина ROG Phone 5 бундан юқори натижа кўрсатган!

Ҳозиргача сизиб чиққан маълумотларга кўра, бу смартфонлар MediaTek Dimensity 1200 процессорига ва самарали совитиш тизимига эга. Унга Samsung компаниясининг энг зўр – E4 турига мансуб ясси дисплейини ўрнатишмоқда; AMOLED матрицали экран 144 герцлик частотада кадр янгиланишини қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: Қайси смартфонлардан ўз эгалари ростакамига рози? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!