Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro смартфонлари глобал бозорга бошқа номлар билан чиқади (+суратлар)

  •   DiMaX
  •  2042
  •  25.05.2019 15:18

Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro смартфонлари глобал бозорга бошқа номлар билан чиқади (+суратлар)

Xiaomi компаниясининг 28 май куни тақдим этиладиган Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro смартфонлари ҳақида бир-биридан қизиқ хабарлар чиқишда давом этмоқда. Уларнинг дунё бозорига чиқиш-чиқмаслигига ҳам кўпчилик қизиқиш билдирмоқда.

ЎҚИНГ: Redmi K20 ва K20 Pro нархлари маълум, Xiaomi эса таклифномага бокс қўлқопи қўшиб тарқатяпти!

Бу борадаги маълумотни @stufflistings ники билан машҳур бўлган инсайдер Мукул Шарма (Mukul Sharma) тақдим этди. Унинг Twitter тармоғида ёзишича, Redmi K20 Pro флагмани Европа бозорига Xiaomi Mi 9T Pro модели сифатида тақдим этилади.

Шундан келиб чиқиб, мазкур инсайдер Redmi K20 смартфонининг ҳам жаҳонга Xiaomi Mi 9T номи билан чиқишини тахмин қилган. Мукул Шарма ушбу гаджетларнинг бир неча суратларини ҳам эълон қилган, уларни мана бу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна битта – Mi 9T флагманини тақдим этяпти, хусусиятлари билан танишинг!

Шунингдек, Xiaomi тарқатган яна бир тизер Redmi K20 смартфонларида контактсиз тўлов учун NFC модули ҳам бўлишини тасдиқлайди:

Булардан ташқари, интернетда Redmi K20 моделининг расмий реклама баннери сурати ҳам тарқалди:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, ушбу қурилмада Snapdragon 730 процессори, 48 МПлик датчикка эга камера, 7-авлод экраности дактилоскопи ҳамда 4000 мА/соатлик аккумулятор қўлланиши тасдиқланган.

ЎҚИНГ: Xiaomi арзон Redmi 7A смартфонини расман намойиш этди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!