Redmi K20 илк расмий суратда: «катта иблис» кутилганидан бошқачароқ экан!

  •   DiMaX
  •  3523
  •  23.05.2019 10:49

Redmi K20 илк расмий суратда: «катта иблис» кутилганидан бошқачароқ экан!

AnTuTu’да салкам 460 000 баллик рекорд қўйган энг арзон флагман – Redmi K20 тақдимот кунини Xiaomi расман айтган. Унинг шу пайтгача тарқалган суратлари норасмий бўлиб, асосан инсайдерларга тегишли.

ЎҚИНГ: Ҳақиқатан «катта иблис»: Redmi K20’нинг яна бир флагманча хусусияти эълон қилинди

Энди эса Xiaomi вице-президенти Лу Вейбинг ўзининг Weibo-аккаунти орқали мазкур флагманнинг биринчи расмий суратини эълон қилди. Шу кунгача Redmi K20 бош камераси орқа панелнинг юқори чап бурчагида жойлашган, деб келинган эди, аслида эса у ўртада экан:

Redmi бренди раҳбари Лу Вейбинг таъкидлашига кўра, бу – Redmi K20 смартфонининг ҳақиқий расмидир.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7S тақдим этилди: сиз бу смартфонни «танийсиз»!

Шунингдек, у мазкур қурилманинг ушбу рангини қандай номлаш борасида фойдаланувчилар таклифларини сўраган. Бироқ аввалроқ тарқалган хабарга кўра, Redmi K20 расмий номлари аллақачон маълум ва унга кўра, бу суратдагиси – Flame Red (оловли қизил) рангдир.

Кўриб турганингиздек, бу ерда Redmi K20 техник хусусиятлари ҳам келтирилган. Бу маълумотларнинг ҳақиқатга қанчалик тўғри келишини энди 28 май куни билиб оламиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна битта – Mi 9T флагманини тақдим этяпти, хусусиятлари билан танишинг!

Айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин. Шу ёки бошқа ишлаб чиқарувчининг смартфонини ишлатаётганингиздан қатъи назар, биз сизга омадингизни синаб кўришни таклиф қиламиз! Айни дамда 2 июнга қадар сизда ушбу компаниянинг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, «Ёқди» тугмачасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади!

Бу ҳақдаги батафсил маълумотни мана бу ерда олишингиз мумкин. Интернет-дўконимизда эса шу кунларда акция доирасида мазкур компаниянинг айрим смартфонларига чегирмалар эълон қилинган.

ЎҚИНГ: «Айём» акцияси: Terashop.uz’дан Xiaomi смартфонларини чегирма билан олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!