Redmi K20 Pro Exclusive Edition'нинг баъзи жиҳатлари расман тасдиқланди

Redmi K20 Pro Exclusive Edition'нинг баъзи жиҳатлари расман тасдиқланди

Xiaomi компанияси Redmi K20 Pro смартфонининг Хитой бозори учун мўлжалланган Exclusive Edition версиясини тақдим қилиши ҳақида кеча хабар тарқалган эди. Бугун эса қурилманинг бир қатор жиҳатлари расман тасдқиланди. Redmi Weibo'даги расмий саҳифасида девайс янги Snapdragon 855+ чипида ишлаб, 12ГБ RAM ва 512ГБ ROM'га эга бўлишини маълум қилди.Шунингдек, постда телефоннинг илк тасвирларини ҳам ошкор қилинган. Бундан к ўриш мумкинки, янги қурилма олд ва орқа томондан redmi K20 билан бир хил. Бошқа техник жиҳатлар ҳам бир хил бўлиши эҳтимоли юқори.

Дисплей 6.39 дюймли AMOLED панель бўлади. Селфилар учун 20 мегапикселли корпусдан сизиб чиқувчи олд камера модули ўрнатилган бўлса, орқа камералар жамланмаси 48 мегапикселли асосий, 13 мегапикселли ўта кенг бурчакли ва 8МП телефото камералардан иборат бўлади. Аккумулятор сиғими ҳам 4 000 мА/соат бўлиб, 27 ваттли зарядлаш технологияси қўллаб-қувватланади.

Компания Тошкент вақти билан кеч соат 5 да бошланувчи эртанги тақдимот маросимини жонли эфирда узатади. Тафсилотларини биз билан кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: Redmi K20 қанчалик чидамлилигини кўрсатди (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.