Redmi K20 Pro Premium тақдим этилди ва AnTuTu’да кучини ҳам кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  1429
  •  20.09.2019 07:37

Redmi K20 Pro Premium тақдим этилди ва AnTuTu’да кучини ҳам кўрсатди!

Xiaomi компанияси Redmi K20 Pro смартфонининг Хитой бозори учун мўлжалланган Exclusive Edition версиясини тақдим қилиши ҳақида яқинда хабар тарқалган эди. Кутилганидек, кеча – 19 сентябрь куни мазкур модел Redmi K20 Pro Premium номи остида намойиш этилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9 Pro аллақачон савдода, лекин у ҳафсалани пир қилди! (+илк «жонли» расм ва видеолари)

Айтиш керакки, Premium версияси «оддий» Redmi K20 Pro (сотиб олиш) моделидан фарқлари унчалик ҳам кўп эмас. Асосий афзаллиги – Snapdragon 855 ўрнига унда Snapdragon 855 Plus процессори қўлланган. Лекин шунинг ўзиёқ унга AnTuTu самарадорлик тестида тахминан 20 фоиз устунликни таъминлаб берган:

Шунингдек, хотира конфигурациялари ва уларга мос тарзда нархлари ҳам ошган. Redmi K20 Pro бошланғич конфигурацияда 6/64 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга бўлса, Redmi K20 Pro Premium моделининг энг кичкина хотирали вариантида бу кўрсаткич 8/128 гигабайтга тенг. Xiaomi мана шу бошланғич варианти учун 380 доллар сўраяпти, ундан қимматроқ – 425 долларлик варианти эса 8 ГБ тезкор ва нақ 512 ГБ ички хотирага эга! Ундан ҳам қизиғи – ҳозирда акция доирасида худди шу нархга 12/512 гигабайтлик тезкор/доимий хотирали флагманни ҳам олса бўлади. Ушбу акция 24 сентябрда тугаб, кейин K20 Pro Premium’нинг энг илғор конфигурациядаги варианти 450 доллардан сотилади.

Энг кучли Андроид-процессорга эга ушбу флагманларнинг қолган барча хусусиятлари ва дизайни ҳам Redmi K20 Pro билан айнан бир хил. Унинг бош камерасида 64 мегапикселлик сенсор қўлланиши ҳақидаги хабарлар нотўғри бўлиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалги русумлардаги аксарият Xiaomi телефонларини атиги 670 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Шошқалоқлар учун махсус: Яна тўртта Xiaomi смартфонига Android 10 чиқди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!