Redmi K20 Pro яна арзонлаштирилди

Redmi K20 Pro яна арзонлаштирилди

Xiaomi Хитойда Redmi K30 смартфонини сотишни бошлади, бироқ ҳали сотувда бўлган Redmi K20'лар ҳам талайгина. Мана шу қурилмаларнинг барчасини сотиб тугатиш ва Ой тақвими бўйича Янги йилни нишонлаш учун компания Redmi K20 Pro Premium смартфонини 403 АҚШ долларигача арзонлаштирди.

Redmi K20 Pro'га Snapdragon 855 чипи қўйилган эди, бироқ кейинги талқин бўлган Premium версия SD855+ билан тақдим қилинди. Xiaomi'нинг онлайн дўконида қурилманинг 12/512ГБ ли версияси сотувда.

Смартфон тақдим қилинганда компания унга 461 доллар нарх қўйган, кейин эса декабрь охирида 432 долларгача арзонлаштирганди, мана яна нархлар пасайтирилди.

Хитойлик компания Mi 10 линейкасини февраль ойида, Барселонадаги Бутунжаҳон мобил кўргазмаси (MWC 2020) да тақдим қилиши кутилмоқда. Айни дамда, компания суб-бренди Redmi Snapdragon 865 чипида ишловчи Redmi K30 Pro'ни намойиш қилиши керак.

ЎҚИНГ: Xiaomi’га ҳам коронавирус касри урди – Mi 10 тақдимоти бекор қилиняпти!