Redmi K20 ва K20 Pro нархлари маълум, Xiaomi эса таклифномага бокс қўлқопи қўшиб тарқатяпти!

  •   DiMaX
  •  2639
  •  24.05.2019 11:48

Redmi K20 ва K20 Pro нархлари маълум, Xiaomi эса таклифномага бокс қўлқопи қўшиб тарқатяпти!

Хитойнинг машҳур AnTuTu бенчмаркида салкам 460 000 баллик рекорд қўйган энг арзон флагман – Redmi K20 тақдимот кунини Xiaomi расман айтган. Куни кеча ушбу «қотил» смартфоннинг яна бир флагманча жиҳати ҳам маълум бўлганди.

ЎҚИНГ: Redmi K20 илк расмий суратда: «катта иблис» кутилганидан бошқачароқ экан!

Xiaomi компанияси Redmi K20 флагманларининг тақдимотига жуда ўзгача ёндашмофда. Мазкур тадбир учун Хитойдаги журналистларга тарқатилган таклифнома ҳам бунга яққол мисолдир.

Таклифнома шунчаки қоғоз ёки буклет, ҳатто пакет ҳам эмас, балки катта қизил қути шаклидадир:

Қадоқнинг устига «Redmi K20» ёзуви, орқа томонида эса ушбу смартфон рамзи бўлмиш «иблислар қироли» тасвири ҳамда «Redmi» ёзуви туширилган:

Лекин қизиқарлиси – қути ичида қоғоз таклифномадан ташқари ҳақиқий боксёрлар қўлқопи бор! Бу билан эса Xiaomi мазкур флагманнинг жанговар руҳини таъкидламоқда.

Қўлқопга «Redmi K20» ёзуви ҳамда «Whatever it takes» шиори, шунингдек, «катта иблис» тасвири туширилган. Мазкур слоганни «Нима бўлганида ҳам» ёки «Ҳар қанақасига» деб ўгириш мумкин.

Хоҳловчилар Redmi қўлқопларининг «жонли» суратларини мана бу ерда батафсил томоша қилишлари мумкин.

ЎҚИНГ: Meizu тақдимот таклифномасига гўшт ҳам қўшиб юборди

Бизда эса Redmi флагманларига доир яна бир маълумот бор – уларнинг тахминий нархлари маълум!

Xiaomi Industry Investment Department ҳамкори бўлган таниқли хитойлик таҳлилчи Пан Цзютан (Pan Jiutang) мазкур смартфонларнинг нархлари ҳақида маълумот берган. Унга кўра, мазкур гаджетлар учун 2000–4000 юань ўртасида нарх белгиланади.

Яъни, турли конфигурациялардаги Redmi K20 смартфони нархлари 289 АҚШ долларидан бошланса, Redmi K20 Pro флагманининг энг илғор версияси 578 долларгача баҳоланади.

Ушбу маълумотларнинг ҳақиқатга нақадар тўғри келиши 28 май кунига белгиланган тақдимотда аниқ бўлади. Аллақачон бозорга чиққан айрим Xiaomi телефонларини эса 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да барча Xiaomi смартфонлари арзонлашди – нархлари билан танишинг! (2019 йил 23 май)

Шу ёки бошқа ишлаб чиқарувчининг смартфонини ишлатаётганингиздан қатъи назар, биз сизга омадингизни синаб кўришни таклиф қиламиз! Айни дамда 2 июнга қадар сизда ушбу компаниянинг ажойиб фитнес-браслети – Mi Band 3 ютиб олиш имконияти мавжуд.

Бунинг учун YouTube-каналимизга аъзо бўлиб, ушбу видео остига изоҳ ёзиб, «Ёқди» тугмачасига боссангиз кифоя. Ғолиб эса сайтимизнинг Facebook-саҳифаси орқали жонли эфирда аниқланади ва ушбу омадли инсонга совға ўзи яшаб турган вилоят марказигача бепул етказиб берилади!

Бу ҳақдаги батафсил маълумотни мана бу ерда олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги энг харидоргир 10 смартфон

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!