Redmi K30 4G’дан ҳам арзон Poco X2 тақдимот куни расман эълон қилинди! (+«жонли» сурат)

  •   DiMaX
  •  1402
  •  30.01.2020 14:02

Redmi K30 4G’дан ҳам арзон Poco X2 тақдимот куни расман эълон қилинди! (+«жонли» сурат)

Xiaomi аввалроқ Pocophone’ни мустақил бренд тарзида ажратган ва унинг иккинчи смартфони чиқишини тасдиқлаган. Унинг навбатдаги қурилмаси эса Pocophone F2 ёки Pocophone X2 (Poco X2) деб номланиши кутилаётган эди.

ЎҚИНГ: Узоқ кутилган Pocophone F2 ҳафсалани пир қилди! (+«жонли» расмлар)

Энди аниқ бўлдики, ушбу бренд остидаги навбатдаги смартфон Poco X2 номи билан чиқади. Xiaomi унинг номи ва намойиш кунини илк бор қуйидаги тизерда эълон қилган:

Демак, атиги беш кундан сўнг Xiaomi Poco X2 модели тақдим этилади. Бироқ ушбу модел ҳали ўтган йилнинг августида намойиш қилинган 300 долларлик Pocophone F1 смартфонининг давомчиси эмас, униси бошқа бўлиб, кейинроқ чиқади:

ЎҚИНГ: Pocophone F2 қачон тақдим қилиниши маълум қилинди

Айтиш керакки, Poco X2 смартфони аслида Redmi K30’нинг Ҳиндистон учун ребрендинг қилинган вариантидир. Қуйидаги «жонли» сурати унинг асосий техник жиҳатларини акс эттирган:

Демак, Poco X2 диагоналига 6,7 дюймлик суюқ кристалли экранга эга бўлиб, дисплейда тасвир янгиланиш частотаси 120 герцни ташкил этади. Унинг камералари ва бошқа техник жиҳатлари ҳам ўша Redmi K30 моделиникига ўхшаш.

Янги смартфон 6/64 гигабайтлик тезкор/ички хотира билан чиқарилади. Аккумуляторининг ток сиғими 4500 мА/соат бўлиб, USB-C порти орқали 30 ваттлик технология асосида тезкор қувват олади.

ЎҚИНГ: Xiaomi сир тутаётган яна бир арзон флагманни Geekbench фош этди!

Қуйидаги постерда маълум қилинишича, Poco X2 нархи 209 доллардан бошланади; худди шундай конфигурацияли Redmi K30 4G модели эса Хитойнинг ўзида 230 доллардан сотилмоқда:

Аввалроқ AnTuTu тест иловасида Phoenixin кодли номи остида текшириб кўрилганида, Poco X2 моделининг «электрон юраги» Snapdragon 7150 деб кўрсатилганди. Бу эса ўша Redmi K30 4G смартфонида қўлланган Snapdragon 730G процессорининг ички номланишидир.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг барча дўконлари ёпиляпти – вазият ўта жиддий!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!