Redmi K30 5G’нинг муносиб рақибини Samsung тайёрлаяпти

  •   DiMaX
  •  1255
  •  16.12.2019 09:40

Redmi K30 5G’нинг муносиб рақибини Samsung тайёрлаяпти

Xiaomi корпорациясининг Redmi K30 5G смартфони ҳозирда бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишловчи энг арзон телефон бўлиб турибди. Бироқ у ҳали 15 январда савдога чиқарилади, ҳозирча унинг 4G-версияси савдога қўйилган.

ЎҚИНГ: Redmi K30’нинг тақдимотда айтилмаган сири фош бўлди! (+«жонли» видео)

Мазкур 5G-смартфон Qualcomm компаниясининг 7 нанометрлик Snapdragon 765G процессори базасига қурилган дунёдаги илк девайс сифатида ҳам маълум. Айни шу чипсет базасида Samsung ҳам ҳамёнбоп 5G-телефон тайёрлаётгани маълум бўлди. Бу хусусда TechMate никли инсайдер Twitter орқали хабар берган:

Qualcomm Snapdragon 765G процессори қўлланаётгани боис, ушбу смартфон нисбатан арзон бўлади. Қолаверса, Samsung унга яхши камера ўрнатса керак – камида Redmi K30 даражасида.

Янги 5G-смартфоннинг каталог рақами ҳам аниқ айтилган – KM8V8001JM-B813, бироқ бошқа бирорта хусусияти ҳақида маълумот йўқ. Мантиқан олганда, уни Galaxy A туркумида чиқаришса керак, аммо айнан қандай модел бўлишини ҳали вақт кўрсатади.

ЎҚИНГ: Xiaomi бу бозорда Huawei, Samsung ва ҳатто Apple’ни ҳам ортда қолдирди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!