Redmi K30 арзонлашди – Redmi K30i тақдимоти яқинми?

  •   DiMaX
  •  1337
  •  22.04.2020 11:11

Redmi K30 арзонлашди – Redmi K30i тақдимоти яқинми?

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди ўтган йилнинг декабрида Redmi K30 русумли 5G-флагман ҳамда унинг 4G-версиясини тақдим этган. Бу – ҳозиргача бозорга чиққан Qualcomm процессорли 5G-смартфонларнинг энг арзонидир.

ЎҚИНГ: Алданиб қолманг: Redmi Note 9 Pro процессори Qualcomm’никидан бошқа бўлиши ҳам мумкин!

Тақдимотидан беш ой ўтиб, компания Redmi K30 4G смартфонининг нархини пасайтира бошлади. Аниқроғи – ҳозирча унинг биттагина, 6/128 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга варианти арзонлашган. Хитойда унинг расмий нархини 1699 юандан 1599 юангача (240 доллардан 226 долларгача) пасайтиришган:

Кузатувчиларнинг фикрича, бундай «сахийлик» сабаби – яқин орада Redmi K30i русумли янги моделнинг намойиш этилиши бўлиши мумкин. Redmi бренди нархи 254 доллардан бошланувчи мазкур девайс энг арзон 5G-смартфон борасидаги рекордини янгилайди.

ЎҚИНГ: Xiaomi июлнинг охиригача чиқарадиган 17 та янги гаджет билан танишинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!