Redmi K30 – ҳали энг зўри эмас: унинг Pro-версияси Snapdragon 865 билан чиқади!

  •   DiMaX
  •  864
  •  06.12.2019 10:52

Redmi K30 – ҳали энг зўри эмас: унинг Pro-версияси Snapdragon 865 билан чиқади!

Америкалик чипсоз куни кеча Гавай оролларида Snapdragon Technology Summit номли расмий тақдимот тадбирини ўтказди. Qualcomm унда янги маҳсулотларини, жумладан, Snapdragon 865 флагман процессорини ҳамда ўрта нархли 5G-смартфонларга мўлжалланган Snapdragon 765G чипсетини намойиш этди.

ЎҚИНГ: Snapdragon 865'да кутилган янгилик!

Ўша тадбирда қатнашган Xiaomi президенти Лин Бин (Lin Bin) эса Snapdragon 865 чипли илк смартфонлардан бири Xiaomi Mi 10 бўлишини эълон қилди. Шунингдек, Snapdragon 765G процессори ҳам илк бора Xiaomi маҳсулотида – арзончи бренднинг 10 декабрда намойиш қилинадиган Redmi K30 флагманида қўлланмоқда.

Redmi K30 модели ушбу бренднинг энг кучли смартфони бўлиб, камида иккита жиҳатдан дунёда биринчи бўляпти. Аммо, таниқли инсайдер Sudhanshu Ambhore ёзишича, компания ҳали ундан ҳам зўрини тайёрламоқда. Бу – Redmi K30 Pro русумли навбатдаги флагман бўлиб, у ҳозиргача маълум бўлган процессорларнинг энг кучлиси – Snapdragon 865 базасида ишлайди!

Инсайдерга кўра, Redmi K30 Pro флагманини истаганлар ҳали сал сабр қилишларига тўғри келади – унинг расмий намойиши ҳали 2020 йилнинг март ойидагина бўлиб ўтади.

Redmi K30 модели эса 10 декабрда тақдим этилади ва Xiaomi шу муносабат билан нақ бешта девайсини расман арзонлаштирган. Бу маросимда яна Redmi брендининг илк смарт-колонкаси ҳамда роутери кўрсатилиши, шунингдек, Mi Mix 4 ҳамда Pocophone F2 флагманларининг ҳам намойиш қилиниши кутилмоқда. Xiaomi’нинг хавфли радиация нурларини тарқатмайдиган айрим телефонларини эса 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Яна бир оммабоп Redmi смартфонига барқарор глобал MIUI 11 кела бошлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!