Redmi K30 ҳамёнбоп флагмани – Xiaomi’нинг қўш камераси экранга ўйилган илк 5G-смартфони!

  •   DiMaX
  •  2675
  •  14.10.2019 14:56

Redmi K30 ҳамёнбоп флагмани – Xiaomi’нинг қўш камераси экранга ўйилган илк 5G-смартфони!

«Хитойча Apple»нинг арзончи Redmi бренди бугун – 15 октябрь куни ўзининг биринчи 5G-смартфонини эълон қилди. Унинг ўзига хосликларидан бири – экранда жуфт камера учун тирқиш очилган.

ЎҚИНГ: Яқин орада 5G-смартфонлар бозорининг нақ ярмини шу компания эгаллайди!

Redmi K30 русумли янги смартфонни Xiaomi вице-президенти ва Redmi бренди раҳбари Лю Вейбинг (Lu Weibing) эълон қилди. Унинг айтишича, мазкур қурилмада қўлланаётган 5G-модем ҳам автоном (SA), ҳам ноавтоном (NSA) тармоқ архитектураларини қўллаб-қувватлайди. Ҳозиргача маълум бўлган модемлардан фақат Huawei ишланмаси – Balong 5000 чипи шундай хусусиятга эга. Лекин кутилаётган Redmi K30 флагмани Kirin процессори эмас, балки Qualcomm яқинда эълон қилган Snapdragon 7 Series 5G чипсети базасига қуриляпти.

Redmi K30 дисплейидаги олд камера тирқиши, худди Galaxy S10+ смартфони (сотиб олиш) селфи-камераси каби, юқори ўнг бурчакда очилган. Бу эса арзончи бренднинг кутилаётган модели Samsung флагманига рақобатчи бўлишига ишора қилаётир.

ЎҚИНГ: Xiaomi шу ойдаёқ Galaxy Note 10 «кушанда»сини ва яна бир камерофонини тақдим этади!

Хитой ҳукумати илк 5G-смартфонлар ишлаб чиқарувчиларга шу йилнинг июнидан лицензиялар бера бошлаган эди. Айни дамда «Осмон ости салтанати»да ўндан ошиқ моделда шундай гаджетлар намойиш қилинган. Жумладан, яқиндагина намойиш қилинган ва аллақачон сотувга чиққан Xiaomi Mi 9 Pro 5G нархи атиги 520 доллардан бошланади, аммо рақибларидан бири ундан ҳам арзонроқ 5G-смартфон тайёрламоқда. Redmi K30 эса уларнинг барчасидан арзон бўлишига умид қилсак бўлади.

Ҳозирча Redmi K30 нархи ҳам, тақдимот вақти ҳам номаълум; бироқ смартфонсозлар Snapdragon 7 Series 5G намуналарини шу йилнинг иккинчи чорагидаёқ олишган. Шунга қараганда, бу процессорга асосланган қурилмаларнинг шу йил охиригача кўплаб пайдо бўлишини кутиш мумкин. Xiaomi эса, биласизки, имкон қадар биринчиликка интилиб келмоқда – демак, Redmi K30 ҳамда Redmi K30 Pro шу яқин бир – бир ярим ой ичида чиқиб қолса керак.

Айтиб ўтиш керакки, глобал сотувга қўйилган кўплаб Xiaomi телефонларини 610 000 сўмдан бошланувчи нархлар асосида Terashop.uz онлайн дўконимиздан сотиб олиш мумкин. Дарвоқе, «Хитойча Apple»нинг яқинда намойиш қилинган смартфонлари – Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro моделлари ҳам етиб келган.

ЎҚИНГ: 1 ноябргача смартфон олишга улгуринг, кейин IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли бўлиб, нархлар ҳам ошади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!