Redmi K30 ҳақидаги янги хабар ҳафсалани пир қилди!

  •   DiMaX
  •  1359
  •  30.11.2019 12:39

Redmi K30 ҳақидаги янги хабар ҳафсалани пир қилди!

Xiaomi корпорациясининг ҳамёнбоп маҳсулотларга ихтисослашган бренди ўзининг илк 5G-смартфони – Redmi K30 моделини 10 декабрда тақдим этмоқчи. Ўша тадбирда яна бренднинг илк смарт-колонкаси ҳамда роутери кўрсатилиши, шунингдек, Mi Mix 4 ҳамда Pocophone F2 флагманларининг ҳам намойиш қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Атиги 140 долларга 5G-смартфон оласизми?

Redmi K30 моделининг AnTuTu бенчмаркининг эталон тестида Snapdragon 855+ ва ҳаттоки Apple A13 Bionic процессорларидан ҳам юқори натижа кўрсатган энг кучли 5G-процессор – MediaTek Dimensity 1000 базасига қурилиши маълум. Тайванлик чипсознинг ҳамёнбоп чипи боис смартфоннинг таннархи ҳам унча баланд бўлмаслиги маълум.

Ҳозиргача чиққан хабарларда Redmi K30 флагманининг нархи 285 доллардан бошланиши айтилаётган эди. Аммо машҳур информатор Мукул Шарма (Mukul Sharma) ўзининг Twitter-аккаунтида эълон қилган хабар фанатларнинг ҳафсаласини пир қилди. Зеро, мазкур смартфон кутилганичалик арзон эмас, балки 327 долларга нархланаётган экан.

Шундай бўлган тақдирда ҳам Redmi K30 бу нархга арзийди. Қурилма SA ва NSA режимидаги 5G тармоқларида ишлайди. Диагоналига 6,66 дюймлик дисплейнинг тасвир аниқлиги 2400х1080 пикселлик, янгиланиш частотаси эса 120 Гц. Экран тирқишидаги қўшалоқ олд камеранинг бош модули 32 мегапикселлик, бош камеранинг асосий сенсори эса 60 мегапикселлик Sony IMX686 датчигидир. Смартфоннинг 5000 мА/соатлик аккумулятори 27 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясига эга. Уни NFC модули, инфрақизил порт ва 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши билан таъминлашмоқда.

ЎҚИНГ: «Ундан нимам кам!?» – Xiaomi ҳам 140 долларлик 5G-смартфонлар ваъда қиляпти

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!