Redmi K30 – иккита жиҳатдан дунёда биринчи смартфон! (+«жонли» сурат)

  •   DiMaX
  •  2338
  •  04.12.2019 09:56

Redmi K30 – иккита жиҳатдан дунёда биринчи смартфон! (+«жонли» сурат)

Куни кеча хабар қилганимиздек, Qualcomm компанияси Гавай оролларида Snapdragon Technology Summit номли расмий тақдимот тадбирини ўтказди. Америкалик чипсоз унда янги маҳсулотларини, жумладан, Snapdragon 865 флагман процессорини ҳамда ўрта нархли 5G-смартфонларга мўлжалланган Snapdragon 765G чипсетини намойиш этди.

ЎҚИНГ: AnTuTu'да янги рекордчи!

Xiaomi корпорациясининг суббренди эса ўзининг кутилаётган Redmi K30 флагмани айни шу Snapdragon 765G платформасига таянишини эълон қилди. Мазкур 5G-флагман 10 декабрда тақдим этилишини ҳисобга олсак, у Snapdragon 765G процессорли дунёдаги биринчи смартфон бўлади.

Айтиш керакки, Snapdragon 765G чипсети компаниянинг SA ҳамда NSA режимларини қўллаб-қувватловчи Snapdragon X52 русумли 5G-модемини ҳам ўз ичига олган.

ЎҚИНГ: Redmi K30 тақдимоти олдидан нақ бешта Xiaomi гаджети арзонлашди

Шунингдек, интернетда Redmi K30 смартфонининг орқа томонидан олинган «жонли» сурати тарқалди. Унда тўрт модулли бош камерага ҳамда унинг асосий модули 64 мегапикселлик эканлиги ҳақидаги ёзувга кўзимиз тушади.

Шу пайтгача инсайдерлар берган маълумотларга кўра, бу – ҳали бирорта қурилмада қўлланмаган янги Sony IMX686 датчигидир. Демак, Redmi K30 флагмани бренднинг илк 5G-қурилмаси бўлишдан ташқари, Snapdragon 765G чипли ҳамда Sony IMX686 сенсорли дунёдаги биринчи смартфон бўляпти.

Эслатиб ўтамиз, 10 декабрдаги маросимда мазкур 5G-флагмандан ташқари, Redmi брендининг илк смарт-колонкаси ҳамда роутери кўрсатилиши, шунингдек, Mi Mix 4 ҳамда Pocophone F2 флагманларининг ҳам намойиш қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Ишлаётган ҳолдаги Redmi K30 флагманини «жонли» кўрамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!