Redmi K30 "жонли" видеода!

Redmi K30

10 декабрда сотувлари бошланишидан олдин Redmi K30 қисқа видеода кўрсатилди. Аммо видео қурилманинг MIUI 11 оператсон тизимида ишлашидан бошқа маълумотларни ошкор қилмаган.

Бироқ, Redmi аллақачон K30'нинг бир неча техник хусусиятларини тасдиқлади. Бунга кўра, гаджет 5G алоқасини қўллаб-қувватлаши ва унга Snapdragon 765G чипи, 6.67 дюмли айлана тирқишли дисплей, 4 500 мА/соатли аккумулятор ўрнатилганлиги маълум бўлди. Шунингдек, K30 орқа панелида 64МП ли Sony IMX686 асосий камера бўлса, қурилма олд томонига 20МП селфи камера билан бирга сатҳ ўлчовчи сенсор ҳам ўрнатилади.Бунга қўшимча равишда, Redmi Weibo ижтимоий тармоғида гаджетда 5G икки частотали GPS, 1217 ультра-чизиқли динамиклар, 3.5 мм аудио жек ва USB-C порти бўлишини маълум қилди.
Redmi K30'нинг тўлиқ хусусиятлари ва нархлари ҳақида сешанба куни билиб оламиз.

ЎҚИНГ: Redmi K30 янада арзон версияда ҳам чиқади-ю, биттагина «лекин»и бор-да...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!