Redmi K30 нақ юз долларга арзонлашиб, K30 Pro янги вариантда тақдим этилди

  •   DiMaX
  •  1778
  •  13.06.2020 09:27

Redmi K30 нақ юз долларга арзонлашиб, K30 Pro янги вариантда тақдим этилди

Xiaomi компанияси ўтган йилнинг декабрида Redmi K30 5G смартфонини тақдим этган эди. Ўшанда унинг бошланғич конфигурациядаги – 6/64 гигабайтлик хотирага эга варианти 285 долларга баҳоланган.

ЎҚИНГ: Redmi K30’нинг тақдимотда айтилмаган сири фош бўлди! (+«жонли» видео)

Компания ўшандан бери мазкур смартфоннинг нархларини мунтазам тарзда пасайтириб келмоқда. Кечагина компания 6/64 гигабайтлик Redmi K30 моделини энди 1299 юандан сотишини маълум қилди; бу эса тахминан 184 АҚШ долларига тўғри келади – демак, уни дастлабки нархидан юз доллар арзонга олиш мумкин!

Шу билан бирга, жорий йилнинг март ойида Redmi K30 Pro ва унинг K30 Pro Zoom Edition версияси намойиш этилган. Булардан биринчиси дастлаб 6/128, 8/128 ҳамда 8/256 гигабайтлик вариантларда чиққан, май ойида эса ўта кучли ва сиғимдор – 12/512 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга варианти ҳам сотувга чиққан. Энди бўлса Redmi K30 Pro моделини 12/128 ГБлик вариантда ҳам чиқаришди ва Хитойда унга 429 долларга тенг нарх белгиланган.

ЎҚИНГ: Глобал прошивка, Глобал версия ва Хитой версия. Буларнинг фарқи нимада?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!