Redmi K30 Pro камера имкониятларини 2-3 баравар қиммат Mi 10 Pro, iPhone 11 Pro ва Galaxy S20 Ultra билан солиштирамиз! (иккита видео)

  •   DiMaX
  •  1663
  •  02.04.2020 11:33

Redmi K30 Pro камера имкониятларини 2-3 баравар қиммат Mi 10 Pro, iPhone 11 Pro ва Galaxy S20 Ultra билан солиштирамиз! (иккита видео)

Xiaomi компанияси 24 март куни Хитойда онлайн тақдимот маросимини ўтказган эди. Унда бир қатор гаджетлар намойиш этилган бўлса-да, энг асосийси – Redmi K30 Pro ҳамда Redmi K30 Pro Zoom Edition флагманлари бўлган.

ЎҚИНГ: Snapdragon 865 чипли энг арзон флагманлар сотувга чиқибоқ рекорд қўйди – булардан яхшиси бу йил бўлмайди!

Илғор техник хусусиятлари ва ҳамёнбоплиги билан Redmi K30 Pro бестселлерга айланган. Хўш, фото ва видео суратга олиш имкониятлари бўйича ҳам у қиммат флагманлар билан беллаша оладими?

Қизиқувчан влогерлар шунга аниқлик киритиш мақсадида янги 5G-смартфонни iPhone 11 Pro ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманлари билан таққослаб, видеосини эълон қилишди:

Эслатиб ўтамиз, Redmi K30 Pro бош камерасида асосий модул сифатида қўлланган 64 мегапикселлик Sony IMX686 сенсори оптик барқарорлаштириш функциясига эга. Унда яна 13 МПлик кенг бурчакли модул, 5 МПлик макрообъектив ҳамда 5 МПлик чуқурлик датчиги ҳам мавжуд.

Икки ва ҳатто уч баробар қиммат бўлган iPhone 11 Pro ҳамда Galaxy S20 Ultra билан қиёслаганда, яхши ёритилган шароитларда Redmi K30 Pro олган суратлар сифатида фарқ кам. Ёруғлик етарли бўлмаган шароитларда эса фақат тунги режим билан олинган расмлар сифати флагман моделларда олинган расмларга яқин келади. Бироқ олд камерада барқарорлаштириш тизими қўлланмаганлиги боис унда видео суратга олганда тсвир қалтираб туради. Лекин видеоблогерни Redmi K30 Pro камерасидаги макро режими ҳайратга солган.

ЎҚИНГ: Galaxy S20'ларда Samsung ошкор қилмаган жиҳат бор экан

Шунингдек, Redmi K30 Pro моделининг суратга олишини корпорациянинг айни дамдаги энг кучли флагмани – Xiaomi Mi 10 Pro билан ҳам таққослашган:

Расм ҳамда видео олиш бўйича Redmi K30 Pro кўп ҳолларда ортда қолган бўлса-да, портрет ҳамда макрорежимларда унинг устунлиги сезилади.

Лекин ҳозирда энг кучли бўлиб турган Android-процессорга, яъни Qualcomm компаниясининг Snapdragon 865 платформасига эга бўлган энг арзон смартфон учун шу юқоридаги натижаларнинг ўзи ҳам яхши кўрсаткич.

ЎҚИНГ: DxOMark’нинг бирйўла иккита рейтингида тахтни забт этган янги флагман билан танишинг! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.