Redmi K30 Pro нархига бош директор аниқлик киритди – афсуски, бу хушхабар эмас...

  •   DiMaX
  •  1708
  •  27.02.2020 11:49

Redmi K30 Pro нархига бош директор аниқлик киритди – афсуски, бу хушхабар эмас...

Xiaomi вице-президенти ва Redmi бренди раҳбари яқинда Redmi K30 Pro ҳақидаги муҳим маълумотни «сотиб қўйган»и учун жарима тўлаган эди. Лу Вейбинг (Lu Weibong) шундан кейин ҳам кутилаётган флагманнинг «камбағалбоп» эмаслигини айтган.

ЎҚИНГ: Энг арзон Redmi смартфони – энди атиги 70 доллардан!

Бир неча йил мобайнида Xiaomi компаниясининг флагманлари нархи 2999 юань (425 АҚШ доллари)дан ошмасдан келган. Бироқ бу йилги Xiaomi Mi 10 анча қиммат – 3999 юанга баҳоланган. Афтидан, корпорациянинг суббренди – Redmi флагманлари ҳам нарх борасида шу йўлдан кетади.

Куни кеча Weibo ижтимоий тармоғида Xiaomi Group China фан-клуби аъзолари Лу Вейбинг (Lu Weibong) билан оммавий суҳбатлашишган. Шунда фанатларнинг «Redmi K30 Pro флагмани 2999 юанлик қурилмалар доирасига кирадими?» деган саволига бренд бош директори рад жавобини берган.

Манбаларнинг маълумотларига кўра, Redmi K30 Pro учун версиясига қараб 3099–3899 юань (440–554 доллар) миқдорида нарх белгиланади.

ЎҚИНГ: Redmi бестселлерининг энг қиммат версиясини энди энг арзони нархида олиш мумкин

Шунингдек, илк расмий постери Redmi K30 Pro флагманининг корпус ичидан чиқувчи олд камерага эга эканини тасдиқлайди:

Айтиш керакки, Redmi K30 Pro смартфони март ойида намойиш этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Redmi Note 9 ва Note 9 Pro тақдимоти яқин: Хитойдан ташқарида ҳам Redmi Note 8 Pro арзонлашяпти

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.