Redmi K30 Pro: расмий тақдимот вақти, AnTuTu тести видеоси, «Форсаж 9»даги иштироки ва илғор жиҳатлари!

  •   DiMaX
  •  1160
  •  18.03.2020 12:33

Redmi K30 Pro: расмий тақдимот вақти, AnTuTu тести видеоси, «Форсаж 9»даги иштироки ва илғор жиҳатлари!

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди Redmi Note 9 Pro Max смартфонини тақдим этган ва унинг янада арзон версияси – Redmi Note 9 Pro моделини ҳам намойиш қилган. Энди ҳамма унинг Redmi K30 Pro флагманини кутаётганди, бироқ...

ЎҚИНГ: Умуман кутилмаган янги смартфон – Redmi Note 9S тақдимот куни эълон қилинди

Куни кеча биз, Redmi K30 Pro намойиши 24 мартга режалаштирилганлиги ҳақидаги инсайдерлар маълумотини эълон қилган эдик. Энди эса компания шу маълумотни расман тасдиқловчи тизерини ҳам эълон қилди.

Демак, келаси ҳафтанинг сешанба куни – 24 мартда Redmi K30 Pro расман намойиш этилади.

ЎҚИНГ: Xiaomi'нинг 9 та антиқа гаджетини биласизми?

Redmi K30 Pro доимий хотираси аввал тахмин қилинганидек UFS 3.0 эмас, балки ҳозирда энг тезкор бўлган UFS 3.1 туридаги чип экан!

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, UFS 3.1 тоифасидаги доимий хотира чиплари сониясига 750 МБгача маълумот ўқиш имконини беради.

Шунингдек, ушбу флагман энг илғор Android-процессор – Snapdragon 865 базасига қурилиши, тезкор хотираси ҳам янгича LPDDR5 тоифали бўлиши маълум.

ЎҚИНГ: Redmi K30 Pro нархига бош директор аниқлик киритди – афсуски, бу хушхабар эмас...

Интернетда яна мазкур смартфоннинг AnTuTu иловасида текшириб кўрсатилган «жонли» видеоси ҳам тарқалди. Бунда у Honor брендининг энг тезкор модели – Honor V30 Pro флагманидан устун келган!

Гувоҳи бўлганингиздек, Redmi K30 Pro модели AnTuTu иловасида 610 000 баллдан ошиқ натижа кўрсатган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Бу гал энди энг кучли смартфонлар бошқа! (AnTuTu рейтинги, 2020 йил февраль)

Яна битта расмий маълумот: Redmi K30 Pro флагмани ҳали экранларга чиқмаган «Форсаж 9» («Fast and Furious 9») бадиий фильмининг эксклюзив ҳамкори бўлибди:

Яъни, мазкур фильмлар туркуми ишқибозларининг севимли қаҳрамони Доминик Торетто навбатдаги кинода қўлида Redmi K30 Pro билан намоён бўлади.

ЎҚИНГ: Apple уларнинг iPhone ишлатишини қатъиян тақиқлаган!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.