Redmi K30 Pro туркуми салкам 100 долларгача арзонлашди!

  •   DiMaX
  •  2137
  •  06.07.2020 09:30

Redmi K30 Pro туркуми салкам 100 долларгача арзонлашди!

Xiaomi жорий йилнинг март ойида Redmi K30 Pro смартфони ва унинг K30 Pro Zoom Edition версиясини намойиш этган. Компания яқинда Redmi 10X Pro смартфонини сотувга чиқариб, Redmi K30 5G Extreme Edition ҳамда Redmi K30 Pro моделларини арзонлаштирган.

ЎҚИНГ: Redmi K30 нақ юз долларга арзонлашиб, K30 Pro янги вариантда тақдим этилди

Энди бўлса Xiaomi ўз юртида Redmi K30 Pro сериясидаги флагманларнинг нархларини кескин пасайтирди – савдога янги чиққан пайти билан солиштирганда, орадаги фарқ юз долларга яқинлашиб қолади.

Стандарт модел – Redmi K30 Pro энди 382 доллардан таклиф этиляпти, 8/256 гигабайтлик Redmi K30 Pro Zoom камерофонини эса 481 доллардан олиш мумкин.

Таъкидлаш ўринлики, Redmi K30 Pro Zoom Edition флагманининг 64 + 20 + 13 + 8 мегапикселлик квадрокамераси 3 карралик оптик яқинлаштирув ва тўртта ўқли барқарорлаштириш технологияларига эга.

Дарвоқе, стандарт Redmi K30 Pro модели AnTuTu бенчмарки бўйича 2020 йилнинг март ойидаги энг кучли флагманлар ўнталигига ҳам кирган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: AnTuTu наздида июнь ойидаги энг зўр флагманлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.