Redmi K30 тақдимоти олдидан нақ бешта Xiaomi гаджети арзонлашди

  •   DiMaX
  •  2420
  •  02.12.2019 14:37

Redmi K30 тақдимоти олдидан нақ бешта Xiaomi гаджети арзонлашди

«Хитойча Apple» ўзининг арзончи брендига мансуб янги 5G-флагмани – Redmi K30 моделини тайёрлаётганини биламиз. Ушбу намойиш олдидан олдинги авлод смартфонларининг нархларини пасайтирмоқда.

ЎҚИНГ: Redmi K30 ҳақидаги янги хабар ҳафсалани пир қилди!

Жумладан, бренднинг шу пайтгача энг зўр флагмани бўлиб келаётган Redmi K20 Pro Exclusive Edition (яъни – Redmi K20 Pro Premium) версияси Хитойда арзонлашди. Ҳали бир ярим ойгина аввал расман намойиш этилган ва AnTuTu’да кучини ҳам кўрсатган бу смартфоннинг 8/512 ГБлик тезкор/ички хотирали варианти 425 АҚШ долларига нархланган эди. Энди эса Хитойда уни анча арзон – 355 доллардан таклиф этишяпти!

Айтиш керакки, Snapdragon 855 Plus процессорли Redmi K20 Pro Premium модели жаҳон бозорига Xiaomi Mi 9T Pro Premium номи остида чиқарилиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг оммабоп флагманини энди ишлаб чиқармайди

Манбаларга кўра, Xiaomi яна «double 12» номли, яъни 12 декабрга бағишланган акциясида яна тўртта девайсини ҳам арзонлаштирмоқда. Булар – Mi Band 4 NFC смарт-браслети (сотиб олиш), Redmi 8A смартфони (харид қилиш), Mi Notebook Pro 15,6 ноутбуки ҳамда Mi TV 4A русумли телевизордир.

5000 мА/соатлик аккумуляторга эга Redmi 8A телефони 14 долларга арзонлашиб, энди 99 доллардан сотилмоқда. Mi Notebook Pro 15,6 лаптопининг энг илғор конфигурацияли версияси нархи 70 долларга пасайтирилган ва хитойликлар уни энди 1065 долларга олишлари мумкин. Mi TV 4A телевизорига 28 долларлик чегирма эълон қилиб, энди атиги 89 доллардан савдога қўйишган. Mi Band 4 NFC фитнес-билагузугининг нархи жуда кам – атиги 3 долларга пасайтирилган, лекин у шундоғам рўйхатдаги қурилмалар орасида энг арзони, яъни 28 доллар туради.

Дарвоқе, Redmi K30 флагмани тақдимотига бағишланган 10 декабрдаги тадбирда яна бренднинг илк смарт-колонкаси ҳамда роутери кўрсатилиши, шунингдек, Mi Mix 4 ҳамда Pocophone F2 флагманларининг ҳам намойиш қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Яна куйган ҳид келяптими? Энди Redmi Note 7 Pro ёниб кетди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!