Redmi K30 Ultra аллақачон ишлаб чиқарила бошлади

  •   DiMaX
  •  880
  •  17.07.2020 09:53

Redmi K30 Ultra аллақачон ишлаб чиқарила бошлади

15 июлдаги онлайн тадбирида Xiaomi учта энг арзонRedmi 9, Redmi 9C ҳамда Redmi 9A смартфонларининг глобал версияларини тақдим қилган. Компания энди арзончи бренднинг Redmi K30 туркумида яна битта, кучли флагман тайёрлаган.

ЎҚИНГ: Redmi K30 Ultra ҳам тайёр: Xiaomi президенти уни ўғринча суратга олиб кўрсатди!

Redmi K30 Ultra номи остида чиқиши кутилаётган бу смартфон MediaTek компаниясининг Dimensity 1000 Plus русумли флагман процессорига таянади. Digital Chat Station ники билан танилган инсайдер эса бу моделга оид янги маълумотларни Twitter орқали эълон қилди.

Тармоқ информаторининг ёзишича, жорий ойнинг бошидаёқ у тайёр бўлган Redmi K30 Ultra билан танишган. Ҳозир эса «Хитойча Apple» уни иккита – Shenzhen Zhuoyi ҳамда Langfang Foxconn заводларида оммавий ишлаб чиқаришни бошлаган. Демк, янги моделнинг тақдимоти кейинги икки ҳафта ичидаёқ бўлиб ўтиши мумкин.

ЎҚИНГ: «Redmi K40 Pro’га нималар қўшайлик?» дея компания бош директори сўраяпти

Redmi K30 Ultra моделининг бош камерасида 64 мегапикселлик асосий модул қўлланишини, олд камераси эса корпуснинг юқори қиррасидан чиқадиган механизмга жойланишини айтишмоқда. Xiaomi уни 4500 мА/соатлик аккумулятор ҳамда кадр янгиланиш частотаси 120 герцлик экран билан таъминламоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Хитойда мазкур туркумда Redmi K30, Redmi K30 Pro, Redmi K30i, Redmi K30 4G, Redmi K30 Pro Zoom Edition ҳамда Redmi K30 5G Extreme Editionмоделлари сотувга чиққан.

Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида эса мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

ЎҚИНГ: Энг қизиб кетувчи ва энг қизимайдиган смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2020 йил 2-чорак)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!