Redmi K30 Ultra’дан зўр, лекин ундан арзон Redmi K30S: тақдимот ва савдога чиқиш куни аниқ!

  •   DiMaX
  •  3025
  •  23.10.2020 16:25

Redmi K30 Ultra’дан зўр, лекин ундан арзон Redmi K30S: тақдимот ва савдога чиқиш куни аниқ!

Xiaomi яқинда Европа бозорига тақдим этган флагманлар – Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro моделлари энди тегишлича Redmi K30T ва Redmi K30T Pro номлари билан чиқиши айтилган эди. Кейин эса ишончли инсайдер Snapdragon 865 процессорли бу смартфонларнинг бошқача аталиши ҳақида хабар берди.

ЎҚИНГ: Xiaomi расмий видеода энг сўнгги флагманининг «ичак-човоғини ағдариб» кўрсатди

Энди эса ушбу – Redmi K30S смартфонининг расмий намойиш куни маълум бўлди – бу ҳақдаги тизер суратлар Weibo тармоғида тарқалмоқда.

Уларга кўра, Redmi K30S смартфони 27 октябрь куни Хитойда тақдим қилинади. Сотувга эса уни 1 ноябрдан чиқаришади.

ЎҚИНГ: Redmi 10X ўта арзонлашди, чунки... тез кунларда Redmi Note X чиқади!

Digital Chat Station никли тармоқ информатори берган хабарга кўра, Redmi K30S нархи бренднинг бундан олдинги флагмани – Redmi K30 Ultra моделиникидан пастроқ бўлади. Эслатиб ўтамиз, Европа бозорларида Xiaomi Mi 10T учун 500 евродан бошланувчи нархлар белгиланган.

Шунингдек, янада илғор флагман – 108 мегапикселлик бош камерали Redmi K30S Pro ҳам тақдим этилиши керак. Weibo тармоғида тарқалаётган суратларда эса уни Redmi K30S Commemorative Edition деб аташмоқда.

Бу икки смартфоннинг хусусиятлари тегишлича Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro флагманлариники билан бир хил, улар билан эса мана бу хабаримизда танишиш мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone 12 mini’га муносиб рақибни... Redmi чиқармоқчи!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!